ЯҲУДИЙЛАР МУХТОР ВИЛОЯТИ — РФ Хабаровск ўлкасининг жан. ғарбидаги мухтор вилоят. 1934 йил 7 майда ташкил этилган. Амур дарёси бўйида. Жанубий да Хитой билан чегарадош. Майд. 36 минг км2. Аҳолиси 190,9 минг киши (2002), яҳудий, рус, украин ва бошқалар миллат вакиллари яшайди. Шаҳар аҳолиси 67,3%. Мухтор вилоят 5 туманга бўлинган, 2 шаҳар ва 12 шаҳарча бор. Маркази — Биробижан шаҳри Бошқа йирик шаҳри — Облучье.
Яҳудийлар мухтор вилояти шимол ва шим. ғарбини Кичик Хинган, Сутар, Помпей, ШчукиПоктой тоғ тизмалари, Бурея тизмасининг тармоқлари эгаллаган. Жанубий шарқи пасттекисликдан иборат. Иқлими мўътадил, муссонли иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси —21° дан — 26° гача. Июлнинг ўртача т-раси 18°2Г. Йилликёғин 500—800 мм. Вегетация даври текисликларда 170—175 кун, тоғларда 155—165 кун. Йирик дарёлари — Амур ва унинг Бира, Бижан ва Тунгуска ирмоклари. Тоғларда, асосан, қўнғир тоғўрмон, Ўрта Амур пасттекислигида ўтлоқиботқоқ, ўтлоқиглейли ва аллювиал, тепаликларда қўнғирўрмон тупроқлар. Ҳудудининг 36% ўрмон. Мўйнали ҳайвонлардан тийин, соболь, колонок, енотсимон ит, норка, қундуз; туёқлилардан лось, қобон яшайди. Кичик Хинганда йўлбарс учрайди. Балиқлардан чўртан, лаққабалиқ, сазан, амур, дўнгпешона ва бошқалар бор. Мухтор вилоят ҳудудида «Бастак» табиат қўриқхонаси жойлашган.
Яҳудийлар мухтор вилояти ҳудудини ўзлаштириш 17-асрнинг 40-й. ларидан бошланган, аҳоли 19-асрнинг ўрталаридан қўплаб кўчиб борган. 1928 йил 28 мартда собиқ СССР МИК Президиуми яҳудий миллатига мансуб бўлган фуқароларни Биробижан шаҳри атрофларига қўчириш ҳақида қарор қабул қилди. 1930 йилда Узоқ Шарқ ўлкасида таркибида Биробижан миллий р-ни, 1934 йил 7 майда Яҳудийлар мухтор вилояти (маркази Биробижан посёлкасида) ташкил этилди ва бу ерга СССР ҳудудидаги яҳудий миллатита мансуб фуқаролар кўчирила бошлади.
Саноатининг асосий тармоклари: машинасозлик ва металлсозлик (ғалла ва шоли ўриш машиналари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, трансформаторлар, чорвачилик соҳаси учун жиҳозлар), қурилиш материаллари (цемент, ғишт, оҳак, йиғма темирбетон маҳсулотлари, тилинган бинокорлик ёғочлари), ёғочсозлик (шу жумладан, мебель саноати), енгил (пойабзал, трикотаж, тўқимачиликтикувчилик, пайпоқ буюмлари ишлаб чиқариш) саноатлари мавжуд, қалай қазиб олинади. Барча йирик корхоналар 2-жаҳон урушидан кейинги йилларда қурилган. Асосий саноат маркази — Биробижан шаҳри Теплоозерск, Приамурский, Хинганск, Лондоко шаҳарчалари бор.
Яҳудийлар мухтор вилояти — Хабаровск шаҳри ва қисман ўлканинг марказий ҳамда шим. р-нларининг сабзавоткартошка ва сутгўшт етказиб берадиган базаси. Шунингдек, соя, дон етиштириш ва асаларичиликка ихтисослашган. Чорвачилиги, асосан, сутгўшт йўналишида. Қорамол, чўчқа, парранда боқилади. Пед. инти, 2 музей, 3 театр бор. Санаторийкурорт ва дам олиш муассасалари (шу жумладан, «Кульдур» курорти) мавжуд. Т. й. узунлиги 312 км, Амур дарёсида кема қатнайдиган сув йўлининг уз. 500 км, қаттиқ қопламали автомобиль йўллар уз. 1609 км. «Жёлтий Яр» аэропорти фаолият кўрсатади.