ЕВГЕНИКА

ЕВГЕНИКА (юн. eugenes — яхши зурриёт) — одам саломатлиги ирсияти ва уни яхшилаш тўғрисидаги таълимот. Е. нинг тамойиллари биринчи марта 1869 й. инглиз палеонтологи Ф. Гальтон томонидан ишлаб чиқилган. У келгуси авлод ирсий хусусиятлари (саломатлиги, ақли, қобилияти, иқтидори) нинг яхшиланишига таъсир этишни ўрганишни таклиф этган. Евгеникага қизиқиш айниқса 20-а. нинг l-чорагида генетиканинг жадал суръатлар б-н ривожланиши ҳамда одам белгиларининг ирсийланиши тўғрисида кўплаб далиллар тўпланиб бориши билан ошиб кетди. Илғор олимлар (Ф. Гальтон, Г. Меллер, Н. К. Кольцов) Евгеника олдига инсонпарварлик вазифасини қўйишган эди. Лекин Евгеника ғояларидан кўпинча ирқчиликни оқлаш (мас, фашизм ирқчилик ғояси) мақсадларида фойдаланилганлиги туфайли илмий ғоя ва тушунча сифатида Евгениканинг обрўси тушиб кетди. Ҳозир Евгениканинг кўпгина муаммолари, айниқса инсоннинг ирсий касалликларига қарши кураш масалалари одам генетикаси, жумладан, тиббий генетика доирасида ўрганилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЕВГЕНИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕНЕТИКА
БИОЛОГИЯ
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты