ХОРИОИДИТ (лот. chorioida — кўзнинг томирли пардаси) — қузнинг томирли пардаси яллиғланиши. Бунда, кўз тўр пардаси ҳам зарарланади (хориоретинит). Купинча, сил, захм, туғруқдан кейинги сепсис, кўзнинг шикастланиши ва б. оқибатида келиб чиқади. Инфекция томирли пардага қон орқали ўтади. Хориоидитда ўчокди яллиғланиш кузатилади, кейинчалик томирли ва тўр парданинг яллиғланган кисми атрофията учрайди, кўз хиралашади. Касаллик белгиларига қараб даво буюрилади, ўз вақтида олди олинмаса бемор кўр бўлиб қолиши мумкин.