ЕЛИК

ЕЛИК (Capreolus capreolus) — кийиклар оиласига мансуб жуфт туёқли ҳайвон, Елик уруғининг ягона тури. Урғочиси танасининг уз. 140 см гача, бўйи 90 см гача, оғирлиги 55 кг гача. Эркаклари кичикроқ, думи калта, 3, баъзан 4 қисқа бутоқли кичик шохи бор. Ёзги жуни жуда калта ва силлиқ, орқаси сарғиш-малла, биқинларидаги жуни оқиш. Кўкраги, қорни ва оёклари сарғиш. Қишки жуни узун, орқаси қорнига нисбатан қорамтир, қўнғир тусда товланади. Сонида оқ доғи бор. Елик Европа ва Осиёда тарқалган. Ёзда ўтлоклар ва тоғ ён бағирларида яшайди. Қишда тоғдан водийларга тушади. Кўпинча 2 та, баъзан З та бола туғади. Елик дарахт барги ва новдалари, резавормевалар, йўсин ҳамда лишайниклар билан озиқланади. Мазали гўшти ва териси учун овланади. 2 кенжа тури: Европа Елик (С. с. capreolus) ва Сибирь Е. (С. с. pygargus) бор. Ўзбекистонда фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ЕЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ОСИЁ
ЛИШАЙНИКЛАР
ЕВРОПА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты