ЕЛКАН КАПАЛАКЛАР

ЕЛКАН КАПАЛАКЛАР (Papilionidae) — кундузги капалаклар оиласи. Қанотлари ёзилганда кенглиги 25 см гача (Papilio homerus) боради. Қанотининг ранги тиниқ, жуда турли-туман, айрим тропик турларида (Ornithohoptera) ялтироқ; орқа қанотларида кўпинча «дум» шаклида ўсимтаси бўлади. Ҳамма қитъаларда тарқалган, айниқса тропик минтақаларда кўп учрайди. 550 дан ортиқ тури маълум. Ўрта Осиёда 18 тури учрайди. Улар орасида Papilio авлоди турларидан махаон (Р. machaon) айниқса кенг тарқалган; унинг қаноти сариқ, четлари кенг қора ҳошияли; қурти катта, кўк, семиз танасида кўндаланг қора чизиқлар ва қизил нуқталар бор.


Кирилл алифбосида мақола: ЕЛКАН КАПАЛАКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты