ХРОМОПЛАСТЛАР (хрома (о) … ва юн. plastos — ясалган) — пишган мевалар, гултожибарглар, кузги япроклар, баъзи сабзавот илдизлари (мас, сабзи) ҳужайралари таркибида учрайдиган сариқ, тўқсариқ, қизил рангли пластидалар. X. ранги каротиноидлар деб аталувчи пигментлар таркибига боғлиқ. Баъзи каротиноидлар липидларда эриган ҳолда бўлади; бошқалари эса оқсил фибриллаларида тўпланади. X. ҳам хлоропластлар сингари икки қават мембраналар билан ўралган, лекин тилакоидларининг жуда кам бўлиши ёки бутунлай бўлмаслиги билан улардан фарқ қилади. X. пластидалар ривожланишининг охирги босқичи бўлиб, хлоропластлар ёки лейкопластлардан вужудга келади.