ХУАНХЭ, Сариқ дарё Хитойнинг шарқий қисмидаги дарё. Уз. 4845 км, ҳавзасининг майд. 771 минг км2. Тибет тоғлигининг шарқий қисмидан, 4000 м баландликдан бошланиб, ОринНур ва ЖаринНур кўллари орқали, Куньлун ва Наньшан тоғлари тармоқлари орасидан оқади. Ўрта оқимида, Ордос ва Лёссли платони кесиб ўтаётиб, катта меандралар ҳрсил қилади. Қуйироқда, чуқур даралардан ўтгач, сўнгги 700 км масофада Буюк Хитой текислигидан оқади. Сариқ денгизнинг Бохайвань қўлтиғига дельта ҳосил қилиб қуйилади. Ўртача сув сарфи 2000 м3/сек., режими муссонли, ёзда тошади. Текисликларда сув сатҳи 4— 5 м, тоғларда 15—20 м гача кўтарилади. Дарё йилига 1300 млн. т окизиқ келтиради ва бу жиҳатдан дунёда 1ўринни эгаллайди. X. ва унинг ирмоқлари келтирган жуда кўп миқдордаги оқизикдардан сув лойқаланиб, сариқ гус олади (дарё номи шундан). Оқизиқлар қуйи қисмида тўпланиб бориб, дарё ўзанини кўтаради. Натижада текисликдан ўтган қисмида дарё ўзани теваракатрофдаги текисликлардан 3—10 м баланд. Тошқинларнинг олдини олиш мақсадида уз. 5 минг км ли дамбалар билан ўралган. X. ва унинг ирмоқлари гидроэнергия захирасига бой. Суғоришда кенг фойдаланилади. Айрим қисмларида (жами 790 icm) кема қатнайди. X. ҳавзаси Хитойнинг аҳолиси энг зич рнларидан бири. Буюк канал орқали Хуайхэ дарёси билан боғланган. X. бўйида Ланьчжоу, Баотоу, Лоян, Чжэнчжоу, Кайфин, Цзинань каби йирик шаҳарлар жойлашган.