ХУБЭЙ

ХУБЭЙ — Хитойнинг марказий қисмидаги провинция. Янцзи дарёси ўрта оқимининг ҳар икки соҳилида, Дунтинху кўлининг шим. да жойлашган. Майд. 187,5 минг км2. Аҳолиси 59 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Ухань ш. Рельефи — текислик. Иклими субтропик, муссонли. Кўл кўп. Темир рудаси, тошкўмир, марганец конлари бор. Машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, қоғоз, цемент, керамика, қора металлургия корхоналари мавжуд. Қ. х. нинг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Ҳайдаладиган ерларнинг катта қисми суғорилади. Йилига 2 марта ҳосил олинади. Асосий экини — шоли. Буғдой, арпа, маккажўхори, тариқ ҳам экилади. Техника экинларидан пахта, рами, кунжут, ер ёнғоқ, рапс, тамаки, шакарқамиш, чой етиштирилади. Боғдорчилик (цитрус мевалар, олма, нок) ривожланган. Ўрмон хўжалиги билан шуғулланилади. Корамол, чўчқа, парранда боқилади. Балиқ овланади. Янцзи дарёсида кема қатнайди. Йирик шаҳарлари: Ухань, Хуанши, Шаши, Ичан.

X. ҳудудида қадимда мань ва и қабилалари яшаган. Мил. ав. 9—8-а. ларда Хубэйга хитойлар кўчиб кела бошлаган. X. 1668 й. дан ҳозирги чегарасига эга.


Кирилл алифбосида мақола: ХУБЭЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты