ЕР МАНТИЯСИ

ЕР МАНТИЯСИ — Ер пўсти билан Ер ядроси орасида жойлашган қатлам. Е. м. Ер (атмосферасиз) ҳажмининг 83% ини, массасининг 67% ини эгаллайди. Ер пўстидан Мохоровичич юзаси билан ажралган. Қалинлиги 2865 км бўлиб юқори чегараси (Мохоровичич юзаси) ўрта ҳисобда ер юзидан 33 км ва остки чегараси Мохоровичич юзасидан қарийб 2900 км чуқурликдан ўтади. Чегаралар қатламлардан ўтувчи сейсмик тўлқин тезлигининг кескин ўзгариши б-н аниқланади (устки чегарада 1,5 км/ сек, остки чегарада 5,54 км/сек). Ер мантияси юқоримантия ўтказувчанлик обл. ва остки мантияга бўлинади. Юқори мантия ўз навбатида (юқоридан пастга) субстрат, Гутенберг қатлами (сейсмик тўлқинларнинг пасайган тезлиги қатлами) ва Голицин қатламига (баъзида у ўрта мантия деб номланади) бўлинади. Ер мантиясининг этагидан калинлиги 100 км дан камроқ бўлган қатлам мавжуд. Қатламдаги сейсмик тўлқинларнинг тезлиги чуқурлашган сари ошмайди, ҳатто сал пасаяди. Юқори мантиянинг таркиби перидотитга ўхшаш массадан иборат деб фараз қилинади; қалинлиги 850—900 км, ҳажми Ер шари ҳажмининг 0,1667 қисмига тенг. Унда сейсмик тўлқинларнинг тезлиги 8,00— 8,97 км/сек, зичлиги 3,34—3,64 г/сек3, гравитацион майдон 985 см/см2, босим 0,009* 1012 дин/см2 дан 0,141 х 1012 дин/см2 гача ўзгаради.

Ўтказувчанлик обл. ининг таркиби ўзгариб туради, қалинлиги 571 км. Ер шари ҳажмининг 0,2131 қисмини ташкил қилади. Сейсмик тўлқинларнинг тезлиги 8,97—11,0 км/сек. Зичлиги 3,64—4,68 г/ см3, гравитацион майдон 998—997 см/ сек2, босим 0,141 х Ю12 дин/см2 дан 0,392х1012 дин/см2 гача ўзгаради.

Остки мантиянинг таркиби бир хил, калинлиги 1914 км. Ер шари ҳажмининг 0,4428 қисмини ташкил қилади. Сейсмик тўлқинларнинг тезлиги 11,42 — 13,64 км/ сек. Зичлиги 4,68—5,68 г/см3, гравитацион майдон 995—1037 см/сек2, босим 0,392хЮ12 дин/см2 дан 1,37* 1012 дин/ см2 гача ўзгаради.

Ер мантияси Ернинг вужудга келган даврида қаттиқ ҳолатда бўлган ёки қаттиқ кимёвий бирикмалар таркибига кирган кимёвий элементлардан ташкил топганлиги тахмин қилинади. Бу элементлар ичида: О, Si, Mg, Fe аксари қисмини ташкил этади. Ҳоз. тасаввурларга кўра Е. м. нинг таркиби тош метеоритлар таркибига яқин туради.

Баъзи олимлар эса уни катта куч б-н сиқилган суюклик ҳолатида деб ҳисоблайдилар. Вулкан отилишларидан ҳосил бўлган лавалар Ер мантияси моддасини тўлиқ бўлмаса ҳам суюқ ҳолатда эканлиги тўғрисида гувоҳлик беради. Шунингдек, модда ва унинг айрим қисмларини суюқ ҳолатда эканлигини сейсмометрик маълумотлар ҳам тасдиқлайди.

Ер мантиясининг т-раси ва босими чуқурлашган сари ўзгариб боради. Ер пўсти остидаги босим 1,3—1,4 млн. атмосферага яқин деб ҳисобланиб, океан ости Ер пўсти босими континентал босимдан анча кам эканлиги таъкидланади. Турли тадқиқотчиларнинг фикрича, Ер мантияси пастки горизонтларининг т-раси 1500 дан 10000° гача, юқори горизонтларининг т-раси базальтоид тоғ жинслари эриш т-раси чегарасида (1000—1300°)дир. Шунингдек, Ер мантиясининг электр ўтказувчанлиги ҳам чуқурлашган сари ортиб боради. Ер мантияси даги моддаларнинг физик ҳолати ва унда содир бўлаётган геокимёвий жараёнларни ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Ер пўстининг тектоник ҳаракатлари ва темир, мис рудалари, олтин, платина конлари ва б. нинг пайдо бўлиши ушбу жараёнлар билан боғлиқдир (яна қ. Ер).

Ад.: Проблемы строения земной коры и верхней мантии, сб. ст., М., 1970; Бугаевский Г. Н., Сейсмологические исследования неоднородностей мантии Земли, Киев, 1978; Субботин С. И., Вопросы гравиметрии, исследования земной коры и мантии, теория тектогенеза, Киев, 1979.


Кирилл алифбосида мақола: ЕР МАНТИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ОКЕАН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЮҚОРИ МАНТИЯ
ГЕОСФЕРАЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты