ГЕОСФЕРАЛАР

ГЕОСФЕРАЛАР (гео… ва сфера) — Ерни ташкил этган концентрик қобиклар. Ернинг устидан марказига томон атмосфера, гидросфера, Ер пўсти, мантия, ядро Г. лари ажратилади. Ички ва ташқи Геосфералар фарқ қилинади. Ташқи Геосфералар атмосфера ва гидросфера, ички Г. Ер пўсти, мантия ва ядродан иборат.

Геосфераларнинг ички тузилиши тўғрисидаги тасаввурлар геофизика маълумотларига асосланган. Ер пўсти мантиянинг устида жойлашган ва ундан Мохоровичич юзаси билан ажралган. Ер пўстининг қалинлиги океанлар тубида 3—12 км, континентал зонада ўртача 35 км, энг қалин жойи тоғликлар остида 50—84 км. Мохоровичич юзасининг тагида 2900 км чуқурликда Ер мантияси ўрнашган. У иккига — юқори ва қуйи мантияга ажралади. Юқори мантиянинг калинлиги 850—900 км, қуйи мантияники — 2000 км га яқин. Мантиянинг Ер пўсти остида жойлашган қисми субстрат деб юритилади. Ер пўсти субстрат билан биргаликда литосферани ташкил этади. Юқори мантиянинг пастки қисми бўлган астеносферанинг массаси юқори даражада пластик бўлганлигидан сейсмик тўлқинлар оралиқ қатламларга қараганда секинроқ тарқалади. Астеносфера қуйи мантиядан Голицин қатлами б-н ажралган. Бу катламда сейсмик тўлқинлар тез ҳаракатланади. Ер ядроси ташки ва ички ядрога бўлинади. Булар оралиғида қалинлиги 300 км га тенг ўтиш зонаси жойлашган. Ер ядросининг радиуси 3500 км га яқин. Ички ядрода сейсмик тўлқинларнинг тезлиги ўзгармайди. Кўпчилик тадқиқотларга кўра ядро ва мантиянинг қуйи қисми юпқа концентрик қатламлардан тузилган, агрегат ҳолати бир хил, зич, қайишқоқ.


Кирилл алифбосида мақола: ГЕОСФЕРАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
ТОШКЕНТ
ЕР МАНТИЯСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты