ХУЛОСА ЧИҚАРИШ

ХУЛОСА ЧИҚАРИШ — тафаккурнинг асосий мантикий шаклларидан бири. Унда мантиқнинг маълум қоидалари ёрдамида бир ёки бир неча ҳукм (асос)дан янги ҳукм чиқарилади. Хулоса чиқариш чин асосларга таянса ва тўғри мантикий кридалардан фойдаланса, у вақтда чиқарилган хулоса ҳам чин бўлади. Бу принципга амал қилмаслик Хулоса чиқаришда хатога олиб келади. Мас, «ҳамма мустақил давлатлар БМТ га аъзо» ва «Ўзбекистон мустақил давлат» деган чин асослардан мантикий қоидаларга риоя қилинган ҳолда «Ўзбекистон БМТ га аъзо» деган тўғри хул оса келиб чиқади. Воқеликни билиш жараёнида янги билимларни ҳосил қилишнинг — Х. ч. нинг турли усуллари мавжуд. Асосларининг сонига кўра, бевосита ва бавосита Хулоса чиқариш, хулосанинг чинлик даражасига кўра, зарурий ва эҳтимолий Хулоса чиқариш, фикрнинг ҳаракат йўналишига кўра, дедуктив, индуктив ва аналогия каби турларга бўлинади. Хулоса чиқаришни фикрнинг ҳаракат йўналишига кўра турларга ажратиш нисбатан мукаммалроқ бўлиб, у Х. ч. ни бошқа турлари ҳақида ҳам маълумот бериш имконини яратади. Хусусан, дедуктив Хулоса чиқариш зарурий Хулоса чиқариш деб, индуктив Хулоса чиқариш ва аналогия эҳтимолий Хулоса чиқариш деб каралиши, бевосита Хулоса чиқариш эса дедуктив Хулоса чиқаришнинг бир тури сифатида ўрганилиши мумкин (яна қ. Индукция, Дедукция) .

Хулоса чиқариш назариясининг яратилиши ва уни ривожлантиришда Аристотель, Форобий, Ибн Сино, Ф. Бэкон, М. И. Каринский, Л. В. Рутковский ва б. мантиқшунос олимларнинг хизмати катта.


Кирилл алифбосида мақола: ХУЛОСА ЧИҚАРИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ИБН СИНО
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты