ХУМБОШ БАЛИҚЛАР

ХУМБОШ БАЛИҚЛАР (Hypophalmichthynae) — карпсимонлар оиласига мансуб чучук сув балиқлари кенжа оиласи. Уз. 1 м гача, вазни 20— 35 кг. Жабра пардалари баъзан ўзаро қўшилиб ўсиб, тўр ҳосил килади. Пешонаси нисбатан баланд (номи шундан). 2 тури маълум. Шарқий ва Жан. Шаркий Осиё дарёларида яшайди. 5—7 йилда жинсий вояга етади. Ёзда сув тошганида 490—560 минг увилдириқ ташлайди. Ёш балиқлар дастлаб зоопланктон, кейинроқ фитопланктон билан (оқ Хумбош балиқлар) ёки аралаш озиқланишга ўтади (чинор Х. б.) Х. б. кўпчилик мамлакатларда иқлимлаштирилган. Амур, яъни оқ Хумбош балиқлар Ўзбекистон сув ҳавзаларида ҳам иқлимлаштирилган. Хумбош балиқлар ов объекти, ҳовузларда ҳам боқилади.


Кирилл алифбосида мақола: ХУМБОШ БАЛИҚЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ОСИЁ
ХИТОЙ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты