ХУМС

ХУМС (араб. — бешдан бир) — ислом анъанасида мусулмон қўшинлари қўлга туширган ўлжаларининг (қ. Ғанимат) бешдан бир қисми. Уни аввал Муҳаммад (сав) ихтиёрига, кейинчалик халифалар хазинасига (қ. Байт улмол) ажратилган, қолган қисмини ҳарбий бошлиқяар ўзлари ва лашкарларга тақсимлаганлар. Бу қоида илк ислом давридаёқ Қуръон оятларида (8: 42) баён этилган ва шу асосида амалга киритилган, у ўрта асрларда барча мусулмон мамлакатларида қўлланилган. X. сифатида тўпланган маблағларнинг бешдан бир қисми аввал Муҳаммад (сав) ва унинг авлодларини таъминлашга, шунингдек, қўшинлар харажатларига сарфлаган. Халифалар ва кейинги ҳукмронлар даврида X. хазинага тушган.


Кирилл алифбосида мақола: ХУМС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИСЛОМ
ҚУРЪОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ
ТЕМУРИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты