ХУМУЛИЙ

ХУМУЛИЙ, Жумақули ибн Сўфий Тағойи турк Ургутий Самарқандий (19а.) — шоир ва ёзувчи. Бухоро амири Насрулло (1827—60) даврида Ургутда қозилик қилган. Ўзбек ва тожик тилларида наср ва назмда ижод этган, тарихий асарлар ҳам ёзган. Замондош олим ва шоирларнинг таржимаи ҳолини ёзиб қолдирган. Хумулийнинг «Тарихи Хумулий», «Манзумоти тарихий», «Шоҳ ва гадо», «Девони Хумулий», «Шайх Мусохон адДаҳбидийнинг таржимаи ҳоли» каби асарлари бор. «Тарихи Хумулий»да баъзи бир дарвеш шайхларнинг таржимаи ҳолидан ва манғитлар сулоласи тарихидан маълумотлар келтирилган. «Манзумоти тарихий» асарида эса 1870 й. содир бўлган тарихий воқеалар шеър билан баён қилинади.


Кирилл алифбосида мақола: ХУМУЛИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ
БУХОРО ВИЛОЯТИ
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты