ЕР ФОНДИ

ЕР ФОНДИ — мамлакатнинг жами ер ресурслари майдони. Ер фонди ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадга кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:

1) қ. х. га мўлжалланган ерлар — суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали (мевасиз) дарахтзорлар ва токзорлар ва б. экинлар билан банд ерлар ва б. ;

2) аҳоли пунктлари (шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пункти) ерлари — шаҳарлар ва шаҳарчалар, шунингдек, қишлоқ аҳоли пунктлари чегараси доирасидаги ерлар;

3) саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва б. мақсадларга мўлжалланган ерлар — кўрсатилган мақсадларга фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлар;

4) табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар — алоҳида муҳофаза этиладиган табиий худудлар эгаллаган, табиий даволаш омилларига эга бўлган ерлар, шунингдек, ом-мавий дам олиш ва туризм учун фойдаланиладиган ерлар;

5) тарихиймаданий аҳамиятга молик ерлар — тарихий-маданий ёдгорликлар жойлашган ерлар;

6) ўрмон фонди ерлари — ўрмон б-н қопланган, шунингдек, ўрмон билан қопланмаган бўлса ҳам, ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари ўчун берилган ерлар;

7) сув фонди ерлари — сув объектлари, сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги ерлар;

8) захира ерлар — юқорида номланган Ер фонди тоифаларига ажратилмаган, маълум ижтимоий, иқтисодий ва экологик сабабларга кура халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш имкониятлари бўлмаган ерлар.

Ер фонди тўғрисидаги маълумотлар ҳар хўжалик йилнинг 1-янв. га нисбатан тузилади. Ер фонди маълумотлари хўжалик, туман, вилоят ва мамлакат миқёсида берилади (жадвалга қ.). Бунда Ер фонди таркибидаги ер турларининг майдон ва сифат ўзгаришлари ўз аксини топади.

Ўзбекистонда Ер фондининг асосий қисми (62% га яқини) қ. х. ер турлари тоифаларига мансуб, қолган қисми фу-қаролар ерлари — томорқа (1%), ўрмон ва тўқайзорлар (3,2%) ва қ. х. да фойдаланилмайдиган ерлардан (34,2%) иборат. Шундан суғориладиган ерлар жами ер ресурсларининг 9,6% ташкил этишига қарамай республика қ. х. да етиштириладиган ялпи маҳсулотнинг 90% шу ерлардан олинади (Ўзбекистон Республикаси Е. ф. нинг тоифалар бўйича тақсимоти 445-б. даги жадвалда берилган).

Ад.: Ер муносабатларини тартибга солишга доир қонун ва меъёрий ҳужжатлар тўплами [I қисм], Т., 2000.

Қосимжон Раҳмонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЕР ФОНДИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
ТОШКЕНТ
Джиган (GeeGun) - Дам
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты