ЕР ЯДРОСИ

ЕР ЯДРОСИ — Ернинг марказий энг чуқур геосфераси. Ер ядросининг юқори чегараси 2900 км чуқурлиқда, радиуси қарийб 3500 км. Ернинг марказида т-ра 5000°, зичлик қарийб 12,5 минг т/м3, босим 361 ГПа гача. Ер ядросининг юқори чегарасида бўйлама тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги кескин сакраб 13,7 дан 8,1 км/сек гача камаяди ва аксинча Ернинг маркази атрофида 11,2 км/ сек гача кўпайиб боради. Ер ядросининг тузилиши, физик хоссалари тўғрисидаги маълумотлар геофизика тадқиқот методларидан фойдаланиб олинган. Ер ядроси ташки ва ички ядро (субъядро)дан иборат. Субъядронинг радиуси 1300 км чамасида. Ташқи ядрода кўндаланг сейсмик тўлқинлар тарқалмайди. Шунинг учун ҳам ташқи ядро суюқ бўлса керак деб тахмин қилинади. Ташқи ядродан ичкисига ўтишда бўйлама тўлқинлар кўндаланг тўлқинларни қўзғатиб юборади. Шу боис ички ядро қаттиқ бўлса керак деб фараз қилинади. Ер ядросининг таркиби тўғрисида ягона фикр йўқ. Баъзи олимлар Ер ядроси темир ва никелдан иборат дейишса, бошқалари металлашган силикатлардан, учинчи гуруҳ олимлар эса темир оксидларидан ташкил топган деб ҳисоблайдилар. Геофизик маълумотлар ва энг кучли босим шароитида бажарилган тажрибалардан олинган маълумотлар асосида Ер ядроси эҳтимол никель ва олтингугурт аралашмали темирдан ташкил топган деб фараз қилинади. Ер магнит майдонининг пайдо бўлишини ташқи ядродаги механик-электромагнит жараёнлари б-н боғлайдилар.


Кирилл алифбосида мақола: ЕР ЯДРОСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ОКЕАН
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты