ХУРШИД ДАВРОН

ХУРШИД ДАВРОН (асл номи Давронов Хуршид) (1952. 20.1,Самарканд вилояти Чордара қишлоғи) — Ўзбекистон халқ шоири (1999). Тошкент университетининг журналистика ф-тини тугатган (1969). Турли нашриёт ва ижодий ташкилотларда ишлаган (1974 — 94). Маънавият ва маърифат марка зида раҳбар ўринбосари (1994—96). 1996 й. дан Ўзбекистон телевидениеси «Ёшлар» телеканалининг бош директори.

Дастлабки шеърлар тўплами — «Қадрдон қуёш» (1979). «Шаҳардаги олма дарахти» (1979), «Тунги боғлар» (1981), «Тўмарис кўзлари» (Болалик(1986), «Қақнус» (1987) ва «Баҳордан бир кун олдин» (1997) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Шеърларида воқеликка янгича нигоҳ билан қаровчи, табиат, жамият ва кишилар ҳаётида юз бераётган ўзгаришларни синчковлик билан кузатувчи, айни пайтда бокира ёшликка хос ҳайрат хиссини сақлаб қолган зукко шоир сифатида гавдаланади. Хуршид Даврон сўзга, ифода воситалари ва шеърий шаклларга юксак мезонлар асосида ёндашади.

Хуршид Даврон 90-й. ларда шеъриятдан кўра насрий жанрларда самарали ижод қилди. У олис утмищца яшаган унугилмас тарихий сиймолар ҳаёти ва фаолияти билан кизиқиб, улар ҳақидаги мўътабар қўлёзма манбалар билан танишди ва Бибихоним ҳақида «Самарканд хаёли» (1991), Улуғбек ҳақида «Соҳибқирон набираси» (1995), Шайх Кубро ҳақида «Шаҳидлар шоҳи» (1998) каби тарихиймаърифий киссаларни яратди. Хуршид Даврон бу асарлари билан 90-й. ларда Ўзбекистонда тарихий ўтмишга бўлган муносабатнинт яна ҳам қизғин тус олишига муносиб ҳисса қўгцди. Хуршид Даврон бундай тарихий сиймолар ҳаётини пухта ўрганиб, улар ҳакдда саҳна асарлари ҳам ёзди. («Мирзо Улуғбек» — «Алғул», 1995; «Бобуршоҳ», 1996). Хуршид Даврон тарихий мавзудага бу асарлари билан ҳоз. ўзбек драматургиясига ўтмишда яшаган ажойиб ватандошларимизнинг ёрқин образларини олиб кирди. Хуршид Даврон айни пайтда Самарқандда Амир Темурнинг 660, Улуғбекнинг 600 йиллигига, Парижда «Одеон» театрида Бухоро ва Хиванинг 2500 йиллигига бағишлаб ўтказилган театрлаштирилган томошалар ва 21 қисмдан иборат «Темурнома» видеофильми ва «Бухоройи шариф» (2 қисмли) телефильми сценарийлари муаллифи.

Шарқ ва Ғарб шоирларининг асарларидан иборат «Қирқ бир ишқ дафтари» (1989) ва япон шоирларининг шеърларидан таркиб топган «Денгиз япроқлари» (1988) тўпламларини ўзбек тилига таржима қилган. 2чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1997).

Ac: Самарқанд хаёли, Т., 1991; Баҳордан бир кун олдин [шеърлар, ривоятлар, таржималар], Т., 1997; Шаҳидлар шоҳи (Шайх Кубро тушлари), Т., 1998.


Кирилл алифбосида мақола: ХУРШИД ДАВРОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
НОШИРЛИК
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты