ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАҲЛИЛИ

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАҲЛИЛИ — ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчиларнинг фаолиятини баҳолашда қ. х. да асосий и. ч. воситаси бўлган ердан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш. Ердан фойдаланиш таҳлили қишлоқ хўжалиги ерлари майдони ва таркибий ўзгаришлар, ҳудудни ташкил этиш ва алмашлаб экишии ўзлаштириш ҳолати, ер сифатини яхшилаш режасининг бажарилиши, хўжаликда ердан фойдаланиш самарадорлиги; ўзлаштириладиган ерлар микдори ва капитал харажатлар; ердан фойдаланиш даражасига таъсир этувчи омиллар (тупроқнинг табиий унумдорлиги, жойнинг иклим шароитлари, сув ресуреларининг микдори ва б.) сингари масалаларни ўз ичига олади. Ердан фойдаланиш таҳлилида хўжалик ер кадастри китоби, статистик ҳисоботлар, йиллик ҳисоботлар, участкалар бўйича майдон ҳисоблаш қайдномалари, ердан фойдаланиш тарҳи (чизмада) ва бухгалтерия ҳисобот материаллари асосий манбалар ҳисобланади. Ер сифат ўзгаришларини тахлил қилиш ва ердан фойдаланиш даражасини аниқлаш учун: а) жами ер майдонида қ. х. ерларининг умумий салмоғи; б) умумий ҳайдаладиган ер майдонида суғориладиган ёрлар салмоғи; в) ҳайдалма ерлардан экин экиб фойдаланиш даражаси; г) ҳайдалма ерларнинг шудгорлик даражаси кўрсаткичлари ўрганилади.

Ердан фойдаланиш таҳлили материаллари ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқишда асосий манба бўлиб хизмат килади. Бунда тахлил лойиҳада қамраб олинган барча майдон бўйича ўтказилади (хўжалик, бир гуруҳ хўжаликлар, туман, вилоят, мамлакат).

Ердан фойдаланишни микдор жиҳатидан баҳоловчи махсус қайднома (ҳисобот) маъмурий бирликлар доирасида ҳар йили 1 янв. гача бўлган маълумот асосида ҳамда 5 йилда бир марта умумлаштириб тузилади. Қ. х. нинг самарадорлигига таъсир этувчи табиий ва ижтимоий омилларни эътиборга олган ҳолда тупроқ бонитировкаси ёки ернинг иқтисодий баҳосини билмай туриб (қ. Ерни иқтисодий баҳолаш) ердан фойдаланиш даражасини тўғри аниқлаш мумкин эмас. Хўжаликларда Ердан фойдаланиш таҳлили бириктирилган ерларнинг сифатини (табиий унумдорлигини) ҳисобга олиш (ернинг иқтисодий баҳоси бўлса янада мақбул) катта аҳамиятга эга. Бунда хўжаликдаги ўртача тупроқ бали (Bi)ra нисбатан 1 га (100 га) учун Ернинг табиий унумдорлигидан тўла ва тўғри фойдаланиш самарадорлик омилларидан бири. Ердан фойдаланиш даражасининг асосий кўрсаткичларидан бири бўлган маҳсулот таннархини ернинг сифати асосида тахлил қилишда (энг арзон таннарх эталон қилиб олинади) қуйидаги формуладан фойдаланилади: С=С,-Ц(Б-Б,), бунда, С, — кўрилаётган хўжаликда 1 ц маҳсулот таннархи (ц/сўм); Ц — эталон учун олинган хўжаликда 1 баллга тўғри келадиган нарх (сўм); Б — эталон учун олинган хўжалик бали (балл); Б, — кўрилаётган хўжалик ер бали.

Қосимжон Раҳмонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАҲЛИЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЕР КАДАСТРИ КИТОБИ
ТОШКЕНТ
АЛМАШЛАБ ЭКИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты