ХУШҲОЛХОН ХАТТАК

ХУШҲОЛХОН ХАТТАК, Хушҳолхон (1613.18.6 — Акора —1691) — афғон шоири, мутафаккири. Афғонларнинг хаттак қабиласи бошлиғи, Бобурийлар салтанатига қарам Акора вилоятининг ҳокими (1641 й. дан). У афғон қабилаларини бирлашишга даъват этган, халқнинг миллий озодлик ҳаракатига бошчилик қилган, юртдошларини ўз мустақил миллий давлатларини тузишга чақирган, таъсирчан шеърияти билан халқни курашга руҳлантирган. Миллий афғон тили — пушту (пашту) да форстожик мумтоз адабиёти анъаналарини мужассамлаштирувчи гўзал шеърият яратган. Асарларида биродарлик, дўстлик, ишқмуҳаббат, мустақиллик, одобахлоқни куйлаган. Хушҳолхон Хаттак яратган адабий мактаб афғон адабиётининг кейинги тараққиётига кучли таъсир кўрсатган.

40 минг байт шеърни ўз ичига олган «Куллиёт» девони Хушҳолхон Хаттакнинг асосий адабий меросини ташкил этади. Хушҳолхон Хаттак бундан ташқари, тарих, геогр., тиббиёт, ҳарбий санъат, сиёсат ва б. соҳаларга оид асарлар хам яратган. Маснавий шаклида ёзилган «Фазлнома» достони диний масалаларга, «Фарахнома» достони килич ва қалам мунозарасига бағишланган. «Фироқнома» тўплами шоирнинг маҳбуслик даврида ёзган маснавий ва ғазалларини ўз ичига олади. «Дасторнома» сиёсат, мазҳаб, ахлоқ, ҳарбий санъат сингари турли мавзуларни қамраган насрий асардир. «Сиҳат улбадан» — тиббиёт, «Бознома» асари эса ов тўғрисида ҳикоя қилади.

X. X. «Ҳидоя» асарини араб тилидан, Анвар Суҳайлийнинг «Аъёри дониш» ини форс тилидан пушту тилига таржима қилган. «Куллиёт»и Кобул, Пешовар, Деҳли, Калькутта ва Лондон кутубхоналарида сакланади.

Ад.: Ғаниев А., Абаева Т., Афғон классик шоири Хушҳолхон Хагтак, Т., 1967.


Кирилл алифбосида мақола: ХУШҲОЛХОН ХАТТАК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН
ФРАНЦИЯ
ТАРИХ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты