ХЭЙЛУНЦЗЯН — Хитойнинг шим. шарқий қисмидаги провинция, Амур дарёси (хитойча Хэйлунцзян) ҳавзасида. Майд. 463,6 минг км2. Аҳолиси 37,73 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Харбин ш.
Ер юзасининг аксари қисми текислик. Шим. ғарбида Катта Хинган, ўрта қисмида Кичик Хинган, жан. шарқида Шарқий Манчжурия тоғлари жойлашган. Майдонининг 30% ўрмон билан қопланган. Хўжалиги аграриндустриал характерга эга. Қ. х. нинг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Буғдой, маккажўхори, гаолян, картошка, арпа, сули ва б. экилади. X. қанд лавлаги, соя, узун толали зиғир, кунгабоқар етиштиришда мамлакатда 1ўринда. Кумир, ёнувчи сланец, темир рудаси ва рангли металл рудалари қазиб олинади. Нефтни қайта ишлаш саноати ривожланган. Нефть қувурлар орқали Дацин, Пекин, ШаньянДальян ш. ларига юборилади. Машинасозликнинг турли тармоқлари, металлургия, кимё, қоғоз, ёгочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари, станоклар, электротехника, радиоэлектроника буюмлари ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат, тўқимачилик саноатлари ривожланган. Дарёларида кема қатнайди. Асосий шаҳарлари — Цицикар, Муданьцзян, Хэган ва б.