ХЎЖАЕВ Низомиддин Асомиддинович

ХЎЖАЕВ Низомиддин Асомиддинович (1885 — Тошкент — 1942) — сиёсат ва жамоат арбоби. Бошланғич рустузем мактаби (1900) ва Ўрта Осиё университетининг ижтимоий фанлар фтида (1929) ўқиган. 1901 й. да Тошкентдаги Ильин босмахонасида ишчи бўлиб ишлаган. «Турон» жамиятида фаол катнашган (1913—17). 1916 й. дан Ўрта Осиёда кўтарилган қўзголонни кувватлаб, халкни подшо Россиясига қарши курашга даъват этган. Февраль инқилоби (1917)дан сўнг Тошкент Эски шаҳар ҳунармандлар уюшмаси раҳбари, озиқ-овқат қўмитаси аъзоси. Туркистон мухториятини қувватлаб, Тошкентда ўтказилган намойишнинг ташкилотчиларидан бири (1917 й. дек.). Кейинчалик большевикларга яқинлашиб, партия сафига кирган (1918). Тошкент Эски шаҳар совети Ижроия қўмитаси раиси, Эски шаҳар партия комитета котиби (1918 — 19). Фаргона вилояти инқилобий қўмитаси раиси, Туркистон АССР МИҚ аъзоси (1919—20). Туркистон Компартияси ҳузуридаги Мусулмонлар бюроси ишида қатнашган.

X. 1921—23 й. ларда Бутун Россия ёғоч саноати вилоят бўлими ва Туркистон Компартияси Марказий Назорат комиссияси раиси лавозимларида ишлаган. 1924 й. мартда Хоразм Халқ Совет Республикасшг. масъул лавозимга жўнатилган. Кейинчалик Ўзбекистон ССР Давлат План комиссиясида президиум аъзоси (1929—32; 1933 й. дан), Ўзбекистон тарихий ёдгорликлари ва санъатини сақлаш комитети раиси (1932—33). 1934 й. даги «тозалаш» компаниясидан кейин ижтимоий фаолиятдан четлаштирилган. Кейинчалик Қатағон қилинган ва 1942 й. да отиб ташланган. Улимидан сўнг окланган. Тошкентдаги кўчалардан бирига унинг номи қўйилган.

Лд..Азиззода Л. Янги ҳаёт курашчилари. Т., 1977; Туркестан в начале XX века: к истории истоков национальной независимости, Т. 2000; Ражабов Қ., Ҳайдаров М. Туркистон тарихи (1917— 1924), Т., 2002.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАЕВ Низомиддин Асомиддинович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
РОССИЯ
ЖАДИДЧИЛИК
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты