ЕТИМТОҒ ҚАБРИСТОНЛАРИ

ЕТИМТОҒ ҚАБРИСТОНЛАРИ — Жиззах вилояти ҳудудидаги тоғ номи б-н аталган қад. қабристонлар (мил. ав. 1-минг йиллик). Етимтоғ яқинида жами 3 та қабристон бор: Етимтоғ I, II, III. Ҳар бир қабристон 5—10 та қабрқўрғондан иборат. Етимтоғ I 1970 й. Жиззах археология отряди томонидан ўрганилган. Ундаги 6 қабрқўрғондан биттаси қазилган. Унинг ичидан ёнма-ён иккита қабр қолдиғи топилди. Қабрқўрғоннинг шим.ғарбий девори орасидан мил. ав. 7-а. га оид уч қиррали жез пайкон (ўқ учи), деворнинг шим. қисмидан эса қўлда ясалган сопол идиш бўлаклари ва жез зебзийнат буюмлари топилди. Етимтоғ II, III қабристонларида қазиш ишлари олиб борилмаган.


Кирилл алифбосида мақола: ЕТИМТОҒ ҚАБРИСТОНЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты