ЕТИМХОНА — ота-онасиз ва қаровсиз болалар учун очилган муассаса. Тарихий маълумотларга қараганда Туркистондаги хонлик ва бекликларда ҳам Етимхоналар бўлган. Хусусан Қўқон хонлиги архив материалларидан топилган «Сағира», «Қуллар» деб номланган дафтарлар шундан далолат беради. Бу дафтарларда Марғилон беклигида сағира мактаблари учун сарфланган маблағлар ҳақида маълумотлар келтирилади. 1918 й. Е. лар ёпилиб, ота-онасиз ва қаровсиз болалар давлат томонидан таъминланадиган ва тарбияланадиган болалар уйлари ташкил этилди (қ. Меҳрибонлик уйлари).