ЕТТИ ЙИЛЛИК МАКТАБ — тўлиқсиз ўрта маълумот берган 7 йиллик умумий таълим мактаби. Ўзбекистонда 1926/27 ўқув йилидан очила бошлаган (бунгача фақат рус мактаблари бўлган). 1928/29 ўқув йили Ўзбекистонда 107 Етти йиллик мактаб бўлиб (жумладан 47 рус мактаби) уларда 43 минг ўқувчи ўқиган. Бу мактабларни битириш 1930 й. дан бошланган. «Бошланғич ва ўрта мактаб тизими ҳақида»ги қарор (1934 й. 15 май) асосида умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич (1—4 синф), тўлиқсиз ўрта (1—7 синф) ва ўрта (1 — 10 синф) мактаб турларига ажратилган. Шунингдек, 1934/35 ўқув йилидан босқичма-босқич 7 й. лик мажбурий политехника таълими ҳам жорий қилинган. 1934/ 35 ўқув йилидан йирик шаҳарларда, 1937/38 ўқув йилидан қишлоқ жойларда амалга оширилган. Етти йиллик мактабларни ту-гатганлар умумий ўрта маълумот олиш ёки ўрта махсус ҳамда ҳунар-техника ўқув юртларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлганлар. 1958 й. дан 8 й. лик умумий мажбурий таълим жорий қилиниши муносабати билан Етти йиллик мактаблар саккиз йиллик мактабларта айлантирилган.