ЕТТИХЎЖА ҚЎЗҒОЛОНИ

ЕТТИХЎЖА ҚЎЗҒОЛОНИ — Қашқарда Офоқхўжа авлодларидан еттита хўжа (Каттахонтўра, Кичикхонтўра, Валихонтўра, Таваккалхонтўра ва б.) раҳбарлигида манжур ҳокимларининг зулмига қарши кўтарилган қўзғолон (1846—47). Бу қўзғолонга Тангритоғ қирғизлари ҳам қатнашган. Ғалаёнчилар 30 кунлик жангдан сўнг 1846 й. нинг кузида Қашқар ш. ни эгаллаб, мустақил ҳокимият ўрнатдилар. Каттахонтўра Қашқар ҳокими деб эълон қилинди. Хўжалар Қашқарда Қўқон хонлигининг идора тартибини қўлладилар, катта лавозимларга Қўқондан келган шахсларни тайинладилар. Айрим бекларнинг мол-мулки мусодара қилинган. Бу ҳол қўзғолоннинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. Янги ҳокимиятни Ёркент, Хўтан вилоятлари қўллабқувватламади. Бундан фойдаланган манжур қўшинлари хўжалар устидан осонлик билан ғалаба қозонди (1847). Хўжалар б-н Қўқонга қочган 20 минг кишининг кўпчилиги Тирак довони (Қашқар — Ўш йўли) дан ўтишда совуқдан ҳалок бўлди.

Ад.: Валиханов Ч. Ч., Собр. соч. [в 5ти т. ], т.2, Алма-Ата, 1962.


Кирилл алифбосида мақола: ЕТТИХЎЖА ҚЎЗҒОЛОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ҚЎҚОН ХОНЛИГИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты