ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР

ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР — хўжалик фаолиятини ташкил этиш ёки бевосита и. ч. жараёни билан боғлиқ ҳолда юзага келиб шахснинг соғлиғига ёки жамият манфаатларига ёхуд давлатнинг иктисодий тизимига зарар етказувчи жиноятлар. Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятларни 2 гуруҳга: хўжалик фаолиятини ташкил қилиш билан ва бевосита хўжалик и. ч. жараёни билан боғлиқ ҳолда юзага келувчи жиноятларга бўлиш мумкин. Хўжалик фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ ҳолда юзага келувчи жиноятлар асосан и. ч. жараёнидан олдинги босқичда, яъни хўжалик фаолиятини юритиш учун зарур ташкилий чоратадбирларни амалга ошириш босқичида юзага келади. Ушбу гуруҳдаги жиноятларга, Ўзбекистон Республикаси ЖКга кўра, савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиш, фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш, қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш, рақобатчини обрўсизлантириш каби жиноятлар киради. Бевосита хўжалик и. ч. жараёни билан боғлиқ ҳолда юзага келувчи жиноятлар асосан маҳсулот и. ч., хизмат лар кўрсатиш, ишлар бажариш жараёнида, шунингдек, хўжалик фаолияти натижаларини реализация қилиш босқичида юзага келади. Ушбу гуруҳдаги жиноятларга Ўзбекистон Республикаси ЖКга кўра, сифатсиз маҳсулот и. ч. ва сотиш, этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда и. ч. ёки муомалага киритиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш каби жиноятлар киради.

Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар оддий ва махсус субъектлар томонидан содир этилиши мумкин. Жиноятнинг оддий субъектига хўжалик маҳсулотларини и. ч., хизматлар кўрсатиш, ишлар бажаришни бевосита амалга оширадиган, ташкил қиладиган, шунингдек, реализация қиладиган фуқаролар киради. Бундай субъектлар томонидан жиноят содир этилиши Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятларнинг асосий таркибини ташкил этади. Жиноятнинг махсус субъектларига мансабдор шахслар, уюшган гуруҳ, такроран жиноят содир этган шахслар ҳамда хавфли рецидивистяар киради. Ушбу тоифадаги жиноятлар махсус субъектлар томонидан содир этилганда жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олиниши керак. Яъни хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятларни оддий ёки махсус субъектлар томонидан содир этилиши жиноят квалификациясига бевосита таъсир қилади.

Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар, асосан, ҳаракат билан, айрим ҳолларда аралаш тарзда (ҳаракат ва ҳаракатсизлик билан) содир этилиши мумкин (савдо ёки воситачилик фаолияти билан конунга хилоф равишда шуғулланиш), фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш. Ушбу тоифадаги жиноятлар факат бир ҳолатда, яъни савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш жиноятида ҳаракатсизлик орқали содир этилиши мумкин. Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар аксарият ҳолларда қасддан, шунингдек, эҳтиётсизлик орқали ҳам содир этилади.

Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар учун жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, озодликдан маҳрум этиш каби жазолар қўлланади. Бундай жиноятларнинг деярли барчасида муайян ҳуқукдан маҳрум этиш жазоси асосий жазо сифатида қўлланиши ушбу тоифадаги жиноятлар учун жазо тайинлашнинг ўзига хос хусусиятидир. Мирзаюсуф Рустамбоев.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАР
ТАРИХ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты