ХЎЖАЛИК ШАРТНОМАСИ — тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида тузиладиган фуқароликҳуқуқий шартнома. Бунда тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлиги фаолияти соҳасида товарларни бериш ишларини бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, 2тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Хўжалик шартномаси соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонунига (1998 й. 29 авг.) асосланади. Қонун Х. ш. га қўйиладиган талаблар, Хўжалик шартномасини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор килиш тартиби, Хўжалик шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган такдирда жавобгарлик асослари, шартнома юзасидан талабнома ва даъво келтириш тартиби, шунингдек, иқтисодий муносабатларда шартномавийҳуқуқий фаолиятини амалга оширишда давлат бошқарув органларининг ваколат доирасини белгилаб берган. Хўжалик шартномасига қўйиладиган талаблардан бири унинг ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, яъни унинг қонун ҳужжатларига мувофиклиги текшириб кўрилган бўлишидир. Хўжалик шартномаси қонунда белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробаридан ортиқ суммага тузилган такдирда хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосаси керак бўлади. Қонунда бу қоиданинг белгиланиши истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамият манфаатларини, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза этиш билан боғлиқдир. Хўжалик шартномаси фуқаро қонунчилигидаги шартномалар тузишнинг умумий қоидаларига мувофиқ тарзда, ёзма шакдда тузилади. Хўжалик шартномаларини мазмун ва моҳиятига кўра, қуйидагича тизимлаштириш мумкин: молмулкка нисбатан эгалик хуқуқини ўтказишга; молмулкка нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини топширишга; муайян ишни бажаришга; хизмат кўрсатишга қаратилган шартномалар. Молмулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини ўтказишга қаратилган шартномалар нинг асосий хусусияти товарга бўлган эгалик ҳуқуқининг бир шахсдан 2шахсга ўтиши билан характерланади. Бу шартномаларга олдисотди, маҳсулот етказиб бериш, қ. х. маҳсулотларини контрактация, айирбошлаш каби шартномаларни киритиш мумкин. Молмулкка нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини топширишга қаратилган шартномаларга мулк ижараси, прокат шартномаси, транспорт воситалари ижараси, бинолар ва иншоотлар, уйжой ижараси, корхонани ижарага бериш, лизинг, текин фойдаланиш шартномаси кабиларни киритиш мумкин. Бу шартномалар бозор иқтисодиёти шароитида мулк эгасининг ўз мулкидан унумли фойдаланиш имкониятини бериш билан бирга, бўш, фойдаланилмай ётган мулкни катта даромад манбаига ҳам айлантиради. Ўз навбатида, хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун ўзининг молмулкига эга бўлмаган шахснинг бундай мулкни бошқа шахсдан вақтинча фойдаланиш учун олиб, бу орқали ўзининг шу мулкка бўлган эҳтиёжини қондириш имкониятини вужудга келтиради. Муайян ишни бажаришга қаратилган шартномалар бошқа шартномалардан ўзининг тартибга солиниши асоси билан фарқ қилади. Бунда ишларни бажариш мажбуриятлари хўжаликлар ўртасидаги муносабатлардан вужудга келади. Бу муносабатлар асосида махсус билим ва малака талаб этилган ишларга бўлган эҳтиёж ётади. Мас, корхоналарни қуришни лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш учун махсус билим ва малакага эга бўлган ёки бу ишларни амалга оширишга ихтисослашган ташкилотлар билан шартномавий муносабатларга киришни тақозо этади. Бу муносабатлар муайян ишни бажаришга қаратилган пудрат, қурилиш пудрати, и. т. ва конструкторлик, лойиҳалаш, қидирув, технологик ишларни амалга оширишга қаратилган шартномалар воситасида тартибга солинади. Хизмат кўрсатишга қаратилган шартномалар бошқа шартномалардан фақат хизмат кўрсатишга доир мажбуриятлар орқали амалга оширилиши билан фарқ қилади. Бозор иқгисодиёти шароитида тадбиркорлик фаолиятида хизмат кўрсатиш муносабатларига бўлган эҳтиёж ортиб боради ва унинг янгиянги кўринишлари вужудга келади. Бу шартномаларнинг характерли хусусияти шундаки, бунда моддий неъмат яратилмайди, балки ашёвий шаклда бўлмаган хизмат бажарилади. Бу шартномалар жумласига ссуда, келишиш, юк ташиш, ҳақ бараварига хизмат кўрсатиш каби шартномаларни киритиш мумкин. Хўжалик шартномасининг қонун талаблари даражасида тузилиши, бажарилиши, шартнома интизомига риоя қилиниши хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг барқарорлашиши, иқтисодиёт ривожланишининг муҳим воситаларидан биридир.
Хуршида Бурхонхужаева.