ХЎЖАМҚУЛИБЕК БАЛХИЙ — Имомқули ўғли (тахаллуси Қипчокхон) (17-а. охири — 18-а. нинг 1-ярми) — тарихчи олим ва давлат арбоби. Отаси Имомқули қўшбеги Субҳонқулихон саройида хизмат қилган. Хўжамқулибек Балхий Балх ҳокими ҳузурида сиёсий фаолият бошлаган. 1692—93 й. ларда Хива қўшинлари Қоракўлга бостириб келганида Хўжамқулибек Балхий отаси билан биргаликда Маҳмудбий қатағон раҳбарлигида душманга қарши курашган. Отасини Маккага ҳаж сафарига кузатиб борган (1695—96) ва орқага қайтишда Панжобда қолишган. Чунки бу пайтда Балх ҳукмдори Маҳмудбийнинг марказий ҳокимият (Бухоро)га нисбатан айирмачилик сиёсати натижасида Балхда сиёсий аҳвол мураккаблашган эди.
Х. Б. Панжобнинг пойтахти — Лоҳурда яшаб, маҳаллий ноиб Абдул Самадхонга бағишлаб 1718—24 й. ларда форс тилида «Тарихи Қипчокхон» («Қшгчоқхон тарихи») асарини ёзади. Асар мукаддима, 9 та боб ва хотимадан иборат. Асарнинг охирги бобида шайбонийлар ва аштархонийлар, Ўзбек улуси хони Абулхайрхонцан бошлаб 1724 й. гача Дашти Қипчоқ, Мовароуннаҳр, Хуросон, Шим. Афғонистон, Шарқий Туркистон, Эрон, Ҳиндистонда юз берган мухим сиёсий ҳодисалар тасвирланган. Ҳатто Туркия ва Миср тарихидан ҳам айрим лавҳалар келтирилган. Асарда темурийзода Султон Абу Сайд билан Абулхайрхон ўртасида тузилган иттифоқ, Бухорода қалмиқлар, қипчоклар, қорақалпоқлар, хитойқипчоқлар кўтарган қўзғолонлар (1681, 1715-16, 1718-19) ҳақида ҳам муҳим маълумотлар бор. Асар қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шаркшунослик инти фондида ҳам сакланади.