ХЎЖАНИЁЗОВ

ХЎЖАНИЁЗОВ Сапар (1913.15.4, Кегейли тумани — 1983.15.4, Нукус) — қорақалпоқ адиби, актёр ва реж. Ўзбекистон халқартисти (1973). Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1957). Москва театр санъати интини тугатган (1959). 193576 й. ларда Кррақалпоқ мусиқали драма театрида ишлаган. «Гулистон» шеърий тўплами (1948), «Ойша», «Зйёда», «Бахт», «Гўзаллар», «Ойқулоқ», «Талуас» пьесалари, «Оқ олтин далаларининг кишилари» қиссаси нашр қилинган. «Суймаганга суйканма» комедияси кенг шухрат қозонган. «Қизлар» мусиқали комедияси, «Аҳмоқ подшо» (Бердақ достони асосида), «Маманбий» (Т. Қайипбергенов романи асосида) мусиқали драмаларини яратди. Актёр сифатида Митя («Камбағаллик айб эмас»), Бойсари («Алпомиш»), Мақдональд («Америка овози») каби образлари унга катта шуҳрат келтирган. «Олтин кўл» (Уйғун), «Бой ила хизматчи» (Ҳамза), «Оғриқ тишлар» (А. Қаҳҳор), «Қиз Жибек» (Г. Мусрепов) сингари спектаклларни саҳналаштирган. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1960).


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАНИЁЗОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
РОССИЯ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты