ХЎЖАНОВ Султонбек Хўжанович

ХЎЖАНОВ Султонбек Хўжанович (1894, ҳоз. Жан. Қозоғистон вилоятининг Туркистон туманидаги Аксумбе овули — 1938.10.2) — давлат ва жамоат арбоби. Тошкентда қозоқ тилида нашр этилган «Бирлик туғи» газ. нинг муҳаррири (1917). Сирдарё вилояти инқилобий қўмитаси раиси (1920), Туркистон АССР ички ишлар (1920—21), маориф (1921—22), ер ишлари (1923—24) халқ комиссари, Туркистон АССР МИК раиси ўринбосари (1924).

(РКПб) Қозоғистон ўлка комитета котиби ва Марказ (ВКПб) МКда миллий республикалар ва вилоятлар бўйича масъул ходим (1925). X. миллий масалада «оғмачилик»ка йўл қўйган деб айбланган ва унга «хўжановчилик» тамғаси босилган. X. кейинчалик Тошкентда (ВКПб) МК Ўрта Осиё бюроси ташвиқот-тарғибот бўлимида ишлади (1928—29), Ўрта Осиё пахтачиликирригация политехника инти биринчи ректори (1929—31), «Ўрта Осиё пахтачилик маркази» бошқармаси раиси (1931—32); Москвада «Союзхлопок» бошқармаси раисининг ўринбосари (193233), СССР ИшчиДеҳқон назорати халқ комиссарлигида пахтачилик бўлими бошлиғининг ўринбосари (1933—34); СССР Ер ишлари халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги (Тошкент) ваколатхонаси раиси (1934), Ўзбекистон пахтачилик трести директорининг ўринбосари (1934).

X. матбуот, маориф ва маданият, тарих ва адабиёт масалалари билан ҳам фаол шуғулланган. У «аксилинқилобий қозоқ миллатчилик ташкилоти»нинг раҳбарларидан бири сифатида айбланиб, 1937 й. 16 июнда қамоққа олинган ва отишга ҳукм қилинган (1938 й. 8 фев.). 1957 й. да окланган.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАНОВ Султонбек Хўжанович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ҚОЗОҒИСТОН
ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты