ХЎЖАОБОД

ХЎЖАОБОД — Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги шаҳар (1981 й. дан), туман маркази. Вилоят маркази (Андижон)дан 25 км. Яқин т. й. станцияси — Гурунчмозор (10 км). Аҳолиси 17 минг киши (2004). Хўжаликлари ва аҳолиси Жан. Фарғона каналидан сув олади. Шаҳар номининг келиб чиқишини маҳаллий тарихчи ва топонимистлар машҳур уламо Хожа Абдулло Мавлоний Қози билан боғлайдилар. Хўжаободда 7 саноат корхонаси, шу жумладан, пахта тозалаш заводи, таъмирлаш ва қурилиш корхоналари, 2 қўшма корхона, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. 5 умумий таълим мактаби, гимназия, қурилиш касб-ҳунар коллежи, 2 кутубхона, маданият уйи, шошилинч тиббий ёрдам бўлими, касалхона, туман туғруқ мажмуаси, дорихона ва б. тиббий муассасалар фаолият кўрсатади. Шаҳар ҳудудидан Андижон — Ўш автомагистрали ўтган.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАОБОД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты