ЮГАН — чорвачилик анжоми. Аравага қўшиладиган ва салт миниладиган ҳаракатдаги ҳайвонлар (от, туя, хачир, эшак)ни бошқариш мақсадларида қўлланилади. Тасмали тизгин билан ҳайвонлар бошига кийдирилади. Юган хом тери, пишиқ ва юмшоқ чарм, брезент ва бошқалардан ҳайвон тури ва бош ўлчамларига мослаб, баъзан (айниқса, отларга) бўртма нақшли безаклар билан тайёрланади.