ЧОРВАЧИЛИК

ЧОРВАЧИЛИК — қишлоқ хўжалигининг асосий тармокларидан бири. Чорвачилик маҳсулотлари етиштириш учун чорва молларини боқиш ва урчитиш билан шуғулланади; аҳолини иш ҳайвонлари (от, ҳўкиз, туя, буғу), озиқовқат маҳсулотлари (сут, қатиқ, гўшт, ёғ, тухум ва б.), енгил саноатни хом ашё (жун, тери, мўйна ва ҳ. к.), деҳқончиликҳш органик ўғит билан таъминлайди. Чорвачилик маҳсулотлари ва чиқиндиларидан айрим озуқалар (ёғи олинган сут, гўштсуяк уни, суяк уни ва б.), шунингдек, ҳар хил доридармонлар (шифобахш зардоблар, гормонал препаратлар ва б.) олинади. Чорвачиликнинг тараққий этиши ва маҳсулдорлиги деҳқончиликнинг ривожланиши, ердан интенсив фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ. Чорвачиликнинг асосий тармоқлари: қорамолчилик, қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик, туячилик, паррандачилик, асаларичшшк, чўчқачилик, қуёнчилик, даррандачилик, буғучилик, итчиликлан иборат. Жаҳон мамлакатларида табиийиқлим шароитлари ва озуқа базасига кўра Ч. ривожи ўзига хос хусусиятларга эга. Жаҳон Чорвачиликда (млн. бош) қорамол 1338,2; қўй 1068,6; эчки 709,8; буйвол — 158,6; от — 61,095; хачир — 14,1; эшак — 43,4; туя — 19,1; чўчқа — 912,7; товуқ — 14139; курка — 244 ва б. боқилади ва улардан турли маҳсулотлар етиштириш муҳим ўринда туради (1999). Гўшт етиштириш ҳажми 225,9 млн. т ни, сигир сути етиштириш 480,6 млн. т ни (ёки ҳар бир сигирдан ўртача 2071 кг ни) ташкил этди.

Чорвачилик инсон томонидан ёввойи ҳайвонларни овлаш ва уларни хонакилаштириш мақсадида қўлга ўргатишдан бошланган. Археологик далиллар ҳайвонларни хонакилаштириш янги тош даврида — неолитда бундан 15—10 минг йил аввал бошланганини кўрсатади. Бу даврда одам такомиллашган тош қуролларга эга бўлган, оловни билган ва сопол идишлардан фойдаланган. Энг аввал ит, сўнгра чўчқа, қўй ва кейинчалик қорамоллар ва отлар (7—8 минг йиллар илгари) хонакилаштирилган. Осиёнинг жан. ғарбий қисми ва Ўрта денгиз атрофлари ҳайвонларни хонакилаштиришнинг асосий марказлари ҳисобланади. Европада қорамоллар, от, қўй, эчки, чўчқа, қуён, ит, паррандалардан ўрдак ва ғозлар, Осиёда буйвол, қўтос, ўркачли ва ўркачсиз туялар, қорамол, эчки, қўй, чўчқа, от, ит, қуён, товуқ, ўрдак, ғоз ва товуслар хонакилаштирилган. Африкада қорамоллар, бир ўркачли туя, эшак, чўчқа, мушук, ит, цесарка товуқлар, қўй ва эчкилар қўлга ўргатилган. Америкада ўркачсиз туянинг икки тури — лама ва альпака, денгиз чўчқаси, курка ва мускус ўрдаклар хонакилаштирилган. Натижада инсон томонидан уларнинг сифат ва сон кўрсаткичларига аҳамият берилиб, ҳайвонлардан наел олиш, секинаста маҳсулот йўналишлари бўйича зотлари чиқарилган. Ўрта Осиё ҳудуди ҳам Чорвачилик дастлаб шаклланган ҳудудлар қаторига киради.

Чорвачилик кўчманчшик ҳаёт тарзини вужудга келтирди. Дарё бўйи, чўл ва тоғ олди, кўл атрофларида овчилик, баликчилик билан шуғулланган жамоаларнинг маданиятлари ривожланиб борган сайин Чорвачилик ҳам ривожланиб борди. Жумладан, Хоразм ҳудудида Амударёнинг қуйи ҳавзасида топилган Калтаминор маданияти мил. ав. 4—3минг йилликда яшаган овчилар ва баликчилар жамоаси маданиятларидан бири ҳисобланади.

Мил. ав. 2—1а. ларда Даван (Фарғона) да деҳқончилик маданияти ва йилқичилик юксак даражада ривожланган. Aeecmojxa келтирилган маълумотларга кўра, сут ва гўшт берадиган қорамолчилик, қўйчилик, йилқичилик, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш ихтисослашган соҳа сифатида бундан 3000 й. олдин шаклланган. 20-а. бошларига қадар Ўзбекистонда кўчманчилик билан узвий боғлиқ бўлган қўйчилик, эчкичилик, туячилик, отчилик, шунингдек, воҳаларда қорамолчилик кўпроқ ривожланди.

Ўзбекистон ҳудудида 1916 й. қорамоллар сони 1342 минг бошни, шу жумладан, сигирлар 481 минг бошни, қўй ва эчкилар 3821 минг бошни, отлар 517 минг бошни ташкил қилган.

20-а. нинг 20-й. ларидан бошлаб Чорвачиликнинг илмий базасини яратиш, ҳудудларнинг табиийиқтисодий шароити ва озуқа базаси ресурсларига қараб минтақалар бўйича ривожлантириш ишлари бошланди. Суғорма деҳқончилик ҳудудларидаги хўжаликларда сут, сут ва гўшт йўналишидаги қорамолчилик, паррандачилик ва чўчқачилик, тоғ олди минтақалари, Амударёнинг қуйи оқими ва Орол бўйи қамишзор ва тўқайли ҳудудларида гўштдор қорамолчилик, гўштёғ қўйчилиги, йилқичилик, чўл яйловларида қоракўлчилик ривожлантирилди. Каммаҳсул молларни чатиштириш ва республикага кўплаб наслдор молларни олиб келиш натижасида қорамолларнинг қораола, қизил чўл, швиц, бушуев зотлари сони кўпайиб маҳсулдор подалар гуруҳи шакллантирилди. Зотларнинг рнлаштирилган ҳудудлари белгиланди. Қоракўлчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ихтисослаштирилган йирик қоракўлчилик хўжаликлари катта иқтисодий самара келтирди. 1930—33 й. лардан бошлаб чорвачиликнинг наслчилик здлари, хўжаликлари, фермалари, стялари ва корхоналарининг ташкил этилиши наслчилик тизимининг шаклланишида муҳим бурилиш бўлди.

1932 й. Ч. тажриба стяси ва 1935—39 й. ларда Бутуниттифоқ қоракўлчилик, Ўзбекистон чорвачилик ва Ўзбекистон ветеринария и. т. интларининг ташкил этилиши Чорвачиликда илмий тадқиқот ишларини ўтказиш, Чорвачилик фанини ривожлантириш ҳамда унинг истиқболини белгилаш, хўжаликларда янги технологияларни жорий этишда муҳим омил бўлди. Чорва молларининг сермаҳсул подалари гуруҳи кенгайтирилди ва рнлаштирилган зотлари такомиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, қ. х. да туб иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида давлат хўжаликлари жамоа, ширкат хўжаликларига айлантирилди, чорвачилик, аксарият хўжаликларнинг қорамолчилик фермалари хусусийлаштирилди, деҳқон ва Чорвачилик йўналишидаги фермер хужаликлари ташкил этила бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 й. 15 мартда «Республика чорвачилигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чоратадбирлари тўғрисида»ги, 1994 й. 23 фев. да «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни такомиллаштириш ҳамда деҳқон (фермер) хужаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида», 1995 й. 24 мартдаги «Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллабқувватлаш чоратадбирлари тўғрисида» қарорларига кўра, жамоа хўжаликларининг зарар билан ишлаётган 1499 қорамолчилик фермалари хусусийлаштирилди (1995). Натижада республикада ишлаб чиқарилаётган гўшт ва сутнинг 75% ни хусусий сектор бера бошлади. Ўзбекистон Республикасининг 1995 й. 25 дек. да қабул қилинган «Наслчилик тўғрисида» қонуни Чорвачиликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

1990—2003 й. лар мобайнида республиканинг барча тоифадаги хўжаликларида қорамоллар сони 28,2% га, сигирлар 38, қўй ва эчкилар 7, отлар 36% га, сут етиштириш 32,8% га, гўшт етиштириш 18,6% га кўпайди, Чорвачилик маҳсулотларининг асосий қисми деҳқон ва фермер хужаликлари ҳиссасига тўғри келади (Узбекистонда моллар сони, Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш кўрсаткичлари 1 ва 2жадвалларда берилган).

Чорвачилик озуқа базасини мустахкамлаш тадбирлари олиб борилмоқда. Республика экин майдонларининг 10% га яқин кисмига емхашак экинлари экилади. Табиий ва маданий яйловлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ишлари давом этмоқда. Аралаш ем, оқсилминерал ем қўшимчалари, ем озуқа ачитқилари ишлаб чиқариш ҳажмлари кўпаймоқда. Чорвачиликда ветеринария хизмати кўрсатиш — касалликларнинг оддини олиш ва даволаш, Чорвачилик махсулотлари ветеринариясанитария экспертизаси ҳайвонлар касалликларига карши кураш стялари, ветеринария шифохоналари ва пунктларида, ветеринария лабда олиб борилади.

Республикада чорвадор мутахассислар коллежлар, Тошкент аграр университети, Самарканд, Андижон қ. х. интларида тайёрланади. Чорва ҳайвонлари зотини яхшилаш, маҳсулдор подалар гуруҳини кўпайтириш ва янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш мақсадида Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачилик, паррандачилик ва баликчиликни ривожлантириш Бош бошқармаси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси, Давлат ветеринария Бош бошкармаси ва «Ўзбек ипаги» уюшмаси ташкил этилган, уларни асраш ва парваришлащца янги технологияларни ишлаб чиқиш билан вазирликнинг Қишлоқ хўжалиги илмий и. ч. маркази таркибидаги Узбекистон чорвачилик, Қоракўлчилик ва чўл экологияси интлари, Балиқчиликни ривожлантириш илмий тадқиқот маркази ва Ипакчилик инти, Узбекистон ветеринария, Узбекистон ветеринариясанитария ва акарология (1991) интлари шуғулланади. Тошкент вилояти Янгийўл туманида давлат минтақавий балиқ чавоқлари етиштириш питомнигида балиқ зотлари (кора, ок, амур, дўнг пешона) етиштирилади.

«Наслхизмат» республика наслчилик уюшмаси қ. х. субъектларига чорвачилик бўйича хизматлар кўрсатади. Давлат наслчилик корхонаси қорамолларнинг турли зотлари бўйича сунъий уруғлантиришда фойдаланиш учун музлатилган уруғларни қадоқлаб, сунъий уруғлантириш билан шутулланувчи «Наслхизмат» ташкилотларига етказиб беради.

Чет мамлакатларда сут ва гўшт йўналишидаги қорамолчилик, айниқса, Европа мамлакатлари (Голландия, Дания, Германия, Россия), АҚШ, Канада, Янги Зеландия, қўйчилик Англия, Австралия, Россия ва б. Европа мамлакатларида жадал ривожланди. Сутчилик йўналишидаги қорамолчиликривожланг андавлатларда (АҚШ, Канада, Нидерландия, Германия ва б.) сигирлардан ўртача 8000—11000 кг сут соғиб олинади. Сут маҳсулотлари билан таъминланишнинг энг юқори кўрсаткичлари (аҳоли жон бошига 1950 кг) Янги Зеландия, Дания ва Голландияга хос. Қорамол гўшти билан таъминланиш эса Аргентина (110 кг) ва Уругвайга (106 кг) тўғри келади. Жаҳон мщёсида Чорвачиликнинг барча соҳалари ихтисослашган ҳолда жадал ривожланмоқда. Сермаҳсул зотлар ва самарали технологиялар яратилиб, Чорвачиликка кенг жорий қилинмоқда.

Ад.: Шчекин В. А., Чорвачилик, Т., 1968; Носиров У., Қорамолчилик, Т., 2001.

Убайдулла Носиров, Иззатулпа Эшматов.


Кирилл алифбосида мақола: ЧОРВАЧИЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ч ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
БЕЛОРУССИЯ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты