ЁНУВЧИ ТАБИИЙ ГАЗЛАР

ЁНУВЧИ ТАБИИЙ ГАЗЛАР — Ер пўстининг чўкинди ғилофида эркин тўпламлар ҳамда эриган (нефтда ва қатлам сувларида), тарқоқ (жинсларда шимилган) газ конденсата ва қаттиқ (газогидрат уюмларида) ҳолда учрайдиган метан қаторидаги углеводородлар ва углеводород бўлмаган компонентлар аралашмалари. Ёнувчи табиий газларга асосан метан (85—90%), этан, пропан, бутан, изобутан ва пентан киради. Ёнувчи табиий газлардан олинадиган энергия жаҳрн энергетика балансининг 22% ни ташкил этади. Табиатдаги барча газларнит асосий кисми (90% дан ортиқ) Ёнувчи табиий газлардан иборат. Ёнувчи табиий газлар конлари 1,5 км дан чуқурда жойлашганда деярли фақат метандан, қисман унинг гомологлари (этан, пропан, бутан), азот, аргон гоҳо карбонат ангидриди ва водород сульфиди қўшимчаларидан иборат бўлади. Чуқурлик ортиши билан метан гомологларининг миқдори кўпайиб боради. Газ конденсата конларида метанга нисбатан унинг гомологлари кўпроқучрайди. Баъзи бир газ конларида карбонат ангидриди, водород сульфиди ва азотнинг кўплиги кузатилади. Ёнувчи табиий газлар конлари ҳамма геологик системалар ётқизиқларида, протерозойнинг охиридан бошлаб турли чуқурликларда, кўпинча 3 км гача учрайди. Ёнувчи табиий газлар чўкинди тоғ жинсларидаги органик моддаларнинг катагеник қайта ўзгаришидан ҳосил бўлади (қ. Ер пусти газлари) ва миграция йўлларидаги тутқичларда тўпланади. Газ уюмлари тузилишига кўра массив ва қатламли бўлади. Катламли уюмларда газ маълум қатлам (коллектор)да тўпланади, массив уюмларда эса маълум қатламларда тўпланмайди. Қатламли уюмларнинг қуббали тури кўпроқ тарқалган. Ёнувчи табиий газларнинг дунё бўйича захираси континент, шельф зоналари ва саёз денгизларда жойлашган. Ёнувчи табиий газларнинг жаҳондаги захираси 113 трлн. м3 дан кўпроқ (1992). Энг йирик газ конлари Россия, АКШ, Эрон, Нидерландия, Жазоир, Туркманистон, Ўзбекистон (Шўртан) да бор. Ё. т. г. иқтисодий жиҳатдан энг тежамли ёнилғи ҳисобланади. Ёниш иссиклиги ўртача 32,7 МЖ/м’ (7800 ккал/м3). Электр стялари, металлургия, цемент ва шиша саноатида, қурилиш материалларини и. ч. да, коммунал маиший эҳтиёжларда, хонадонларни газлаштиришда кенг ишлатилади. Ёнувчи табиий газлар таркибидаги углеводородлар метил спирти, формальдегид, ацетальдегид, сирка кислотаси, ацетон ва органик бирикмаларни и. ч. да хом ашё ҳисобланади. Ад.: Ширковский А. И., Разработкам эксплуатация газ и газоконденсатных месторождений, М., 1979; Соколов В. А., Газы земли, М., 1966; Жижченко Б. П., Углеводородные газы недра, М., 1984.


Кирилл алифбосида мақола: ЁНУВЧИ ТАБИИЙ ГАЗЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
ЕР ПЎСТИ ГАЗЛАРИ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты