ЮМШОҚ ШАНКР

ЮМШОҚ ШАНКР, шанкроид, венерик яра — ўткир юқумли таносил касалликлардан; жинсий аъзолар териси ёки шиллиқ қаватларида оғриб турадиган юмшоқ яралар пайдо бўлиши билан ифодаланади, уни Юмшоқ шанкр деб аталишининг сабаби ҳам шундан. ПетерсенДюкрейУнна стрептобациллалари қўзғатади, уни рус олими Петерсен (1887), итальян врачи Дюкрей (1889), немис олими Унна (1892) топган. Касаллик асосан жинсий йўл билан юқади. Юмшоқ шанкрнинг кўтарилиб турувчи, серпигиноз, гангреноз, герпетик, фолликуляр ҳамда аралаш атипик хиллари фарқланади. Табиий шароитда Юмшоқ шанкр билан фақат одам касалланади. Юмшоқ шанкр билан оғриган кишиларда барқарор иммунитет вужудга келмайди. Бацилла ташувчанлик кузатилади. Касалликнинг инкубацион (яширин) даври жуда қисқа, 2—3 кун давом этади. Юмшоқ шанкр юққанидан 1—2 кун ўтгач, микроб тушган жой қизариб, йиринг пайдо бўлади, сўнг у ёрилиб ярага айланади. Яра чети ўйилган, ғадирбудур ва йирингли, атрофи яллиғланган, туби юмшоқ нотекис, тез қонайди, ушлаганда оғрийди. Одатда, ундан кўп йиринг оқиб, атрофидаги соғ тери ҳам зарарланади ва яра кўпаяди. Баъзан улар катталашиб, қўшилиб кетади. Яра 1—2 ойдан кейин битиб, чандиқланади. Юмшоқ шанкрда баъзан микроблар регионар лимфа тугунларига ўтади ва улар яллиғланиб, шишади (яъни бубонлар ҳосил бўлади), йиринглаб ёрилади. Юмшоқ шанкрда зарарланган аъзо оғрийди, бемор ўзини нохуш сезади, гавда ҳарорати юқори бўлади ва бошқалар Гоҳо Юмшоқ шанкр билан бир вақтда ёки кетмакет захм ҳам қўшилиши, бунда унга хос белшлар кечроқ намоён бўлиши мумкин. Беморнинг қони ҳамда яралардан чиқадиган суюқлик текширилади, унда ПетерсенДюкрейУнна стрептобацилласининг топилиши Юмшоқ шанкр деб диагноз қўйишга асос бўлади. Касалликка гумон қилинганда бемор теританосил касалликлари шифокори назоратига олинади.

Давоси. Ўрта терапевтик дозада сульфаниламид препаратлар ва антибиотиклар буюрилади. Олдини олишда шахсий гигиенага риоя қилиш, синашта бўлмаган кишилар билан яқинлик қилмаслик талаб этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЮМШОҚ ШАНКР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ЗАХМ
ВЕНЕРИК КАСАЛЛИКЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты