ВЕНЕРИК КАСАЛЛИКЛАР

ВЕНЕРИК КАСАЛЛИКЛАР, таносил касалликлари, зуҳровий касалликлар — жинсий йўл билан юқадиган захм, сўзак, юмшоқ шанкр, трихомоноз, микоплазмоз, хламидиоз, чов лимфогранулематози, жинсий аъзолар соҳаси учуғи, шунингдек орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС)нинг умумий номи. Венерик касалликлар жуда қадимдан маълум. Гиппократ, Цельс, Гален ва б. асарларида ҳам Венерик касалликлар ҳақида маълумотлар бор. Кам ривожланган мамлакатларда аҳолининг оғир аҳволда яшаши, ишсизлик, баъзи аёлларнинг ҳеч қаерда ишламай фоҳишалик б-н шуғулланиши, эркакларнинг моддий қийинчилик туфайли дуч келган аёллар б-н жинсий алоқада бўлиши, алкоголизм, гиёҳвандлик ва б. В. к. нинг тарқалиши ва кўпайишига за мин яратади. Венерик касалликлар (айниқса захм, сўзак ва хламидиоз) кенг тарқалиши мумкин. Улар кишилар соғлиғига путур етказишдан ташқари, жамият учун ҳам хавфлидир. Венерик касалликлар вақтида даволанмаса ёки нотўғри даволанса касаллик сурункали тус олиб, бемор узоқ вақтгача иш қобилиятини йўқотади, кўпинча ногирон бўлиб қолади. Сўзак бўлган эркак ёки аёл узил-кесил даволанмаса, жинсий заиф, умрбод бепушт бўлиб қолиши мумкин. Венерик касалликлар билан оғриган беморларнинг ички аъзолари ва марказий нерв системаси издан чиқади. Захм бўлган аёл ҳомиладор бўлиб, ўз вақгида даволанмаса, бола ё ўлик ёки захм билан касалланиб, майиб-мажруҳ бўлиб туғилади (туғма захм). Венерик касалликлар билан оғриган бемор ўз вақтида тери-таносил касалликлари диспансерига мурожаат қилиб, мутахассис врач кўрсатмаси бўйича даволанса, албатта, тузалиб кетиши мумкин. Саёқ юриш, ичкиликка ружу қилиш, тасодифий жинсий алоқаларга йўл қўйиш Венерик касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлади.

ЎзР да Венерик касалликларга қарши курашиш учун махсус диспансерлар ва б. даволаш-профилактика муассасалари мавжуд. Улар касалликни юқтирганларни қидириб топиб, даволанишга мажбур қиладилар, бу билан Венерик касалликларнинг бошқаларга юқиш хавфининг олди олинади. Венерик касалликларнинг олдини олишда ҳомиладор аёллар, болалар муассасалари, озиқ-овқат соҳаси ходимларининг белгиланган муддатда врач кўригидан ўтиб туришлари муҳим. Аҳоли орасида Венерик касалликларнинг ёмон оқибатлари, унинг олдини олиш ва даволатиш зарурлиги тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш зарур. Бемор ўзида венерик касаллик борлигини била туриб бошқалар билан жинсий алоқа қилиб, касалликни юқтирса ЎзР жиноят қонунлари кодексига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕНЕРИК КАСАЛЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ОРТТИРИЛГАН ИММУН ТАНҚИСЛИГИ СИНДРОМИ
ТИББИЁТ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты