ЁРДАМЧИ ТАРМОҚ (қишлоқ хўжалигида) — хўжаликда асосий (бош) тармоқни тўлдирадиган ва товар берадиган соҳа. Аксарият хўжаликларда асосий тармоқ билан бирга 2—3 Ё. т. бўлиши мумкин. Ҳар бир Ёрдамчи тармоқ технологик, ташкилий ва иқтисодий жиҳатлардан асосланган, унинг ҳажми биринчи навбатда асосий тармоқ билан боғланган ҳамда и. ч. нинг рентабелли бўлишини таъминлаши керак.
Ўзбекистонда сабзавотчилик хўжаликларида пиллачилик, боғдорчилик хўжаликларида асаларичилик, пахтакор хўжаликларда полизчилик, емхашак етиштириш, пиллачилик, чорвачилик Ё. т. ҳисобланади.