ЮНУСОВ Адҳам Юнусович

ЮНУСОВ Адҳам Юнусович (1910.1.7 — Тошкент — 1971.16.10) — физиолог олим. Ўзбекистон ФА акад. (1952), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1960), биол. фанлари д-ри (1949), проф. (1950). Ўрта Осиё Пахтачилик ва ипакчилик интини (1932) ҳамда ТошТИ ни (1943) тугатган. ТошТИ, Низомий номидаги Тошкент педагогика инти, Тошкент қишлоқ хўжалиги институти физиология кафедраларида ассистент (1932—38), Фармацевтика институти физиология кафедрасида доцент, кейинчалик мудир (1938—49), ТошТИ физиология кафедраси мудири (1948—52). Ўзбекистон маориф вазири (1952—53). Ўзбекистон ФА акад. котиби (1953—56), Ўзбекистон ФА Зоология ва паразитология институти (ҳоз. Фииюлогия институти) физиология бўлими мудири (1956—71). Илмий ишлари одам ва ҳайвон организмидаги сувтуз алмашинуви регуляция сидаги овқат ҳазм қилиш аъзоларининг аҳамиятини текшириш, кимёвий терморегуляция, юқори т-рали шароитда физиологик функциялар механизмининг ўзгаришини ўрганиш ва бошқалар га оид. Юнусов тадқиқотлари асосида иссиқ шароитда ишлайдиганларнинг туз истеъмол қилиш меъёри, қорамолдан меъда шираси олиш усули ишлаб чиқилган.

Ас: Физиология крови человека и животннх в жарком климате, Т.. 1961; Адаптация человека и животннх к внсокой температуре, Т, 1971; Одам физиологияси [Дарслик], Т, 1957.


Кирилл алифбосида мақола: ЮНУСОВ Адҳам Юнусович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ГЕОГРАФИЯ
ЯПОНИЯ
ТИББИЁТ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты