ЮНУСОВА Тамара Юнусовна

ЮНУСОВА Тамара Юнусовна (1937.19.11, Тошкент 2005.25.1) — раққоса. Ўзбекистон халқ артисти (1973). Тошкент хореография билим юртини тугатган (1954). 1954—57 йиллар Ўзбек давлат эстрадаси, 1957—71 йиллар «Баҳор» ансамбли, 1971—86 йиллар «Ўзбекконцерт», 1986—89 йиллар Ўзбек давлат филармониясида ишлаган. Унинг рақслари енгил ва яхлит ҳаракатлари, инсон ички кечинмаларини нафис ва сержило ҳаракатларда ифодалай олиш, ўзига хос хироми билан ажралиб туради. Унинг репертуаридан мумтоз ва замонавий («Танавор», «Шўх қиз», «Баҳор тонги», «Роҳат», «Пилла», «Най ялласи», «Завқим келур», «Учрашув» ва бошқалар) ҳамда тожик, қозоқ, рус, ҳинд, араб, япон ва бошқалар халқлар рақслари ўрин олган. 5-(Варшава, 1955), 6-(Москва , 1957), 8-(Хельсинки, 1962) жаҳон ёшлари фестиваллари лауреати.


Кирилл алифбосида мақола: ЮНУСОВА Тамара Юнусовна ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ҲИНДИСТОН
ҚОЗОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты