ЮНУСХЎЖАЕВА Туйғуной (1922.26.7 — Тошкент — 1998.16.11) — диктор. Ўзбекистон халқ артисти (1953). Тошкент педагогика интини тугатган (1958). 1940-41 й. лар Радио қўмитасида диктор, бериладиган энг муҳим эшиттиришлар, мумтоз ва замонавий шеърият бўстони, шунингдек, адабий намуналарни кучли ҳисҳаяжон, аниқ талаффуз, ширали овоз ва маҳорат билан ўқиган. Навоий, Бобур ғазаллари, Умар Хайём рубоийлари, Нодирабегим, Увайсий, Фурқат, Лутфий, Зебуннисо лирикаси Юнусхўжаева ижросида Ўзбекистон радиосининг олтин фондига қабул қилинган. Ю. Ўзбекистонда бадиий нутқ маданиятини оширишга катта ҳисса қўшган.