ЁРЛАҚАБ БАХШИ

ЁРЛАҚАБ БАХШИ Бекназар ўғли (1888 — Зомин тумани — 1971) — ўзбек достончиси. Дастлаб Карапчи қишлоғилик Омон бахшига, сўнгра Сўлоқ қишлоғилик Худойназар шоирга шогирд тушиб, моҳир достончи сифатида танилган. 1917—32 й. ларда Фарғона водийсининг туман ва қишлоқларида, Кирғизистоннинг Ўш вилоятида достончилик билан шуғулланган. 1932 й. Зоминга қайтган. 2жаҳон уруши йилларида яратган термаларида ўзбек жангчиларининг қахрамонлигини мадҳ этган. «Бекобод», «Фарҳод қурилиши» каби термаларида улкан қурилишлар, ўзбек халқининг улуғ яратувчилик меҳнатини акс эттирган. «Гўрўғлининг туғилиши», «Интизор», «Ҳасанхон», «Муродхон», «Ширин билан Шакар» каби халқ достонларини маҳорат б-н куйлаган. Ёрлақаб бахшидан бир қанча анъанавий ва замонавий термалар, «Алпомиш», «Маликаи айёр», «Чорёр» достонлари ёзиб олинган.


Кирилл алифбосида мақола: ЁРЛАҚАБ БАХШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ГЎРЎҒЛИ
ТОШКЕНТ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛПОМИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты