ЁРУҒЛИК ЎТКАЗГИЧ — ёруғлик энергиясини маълум масофага йўналтириб узатувчи қурилма. Металл б-н қопланган, яхши силлиқланган, ички сирти ёруғлик нурини жуда яхши кайтара оладиган цилиндр ёки конус шаклидаги найлардан иборат; улар, асосан спектрнинг кўзга кўринадиган ва инфрақизил қисмини ўтказади. Оптик тола (диаметри 0,3 мм дан кичик Ёруғлик ўтказгич) деб аталувчи шаффоф диэлектриклардан ясалган, сиртига металл крпланган толалар ҳам Ёруғлик ўтказгич сифатида ишлатилади. Тола ўзаги дойра, олти ёқли кўп бурчак ва кесик конус шаклида, крпламаси эса ўзакка кийдирилган най кўринишида бўлади. Ёруғлик ўтказгич ларда нурларнинг исроф бўлмасдан тарқалиши ёруғликнинг тўла ички қайтиши ҳодисасига асосланган. Ёруғлик энергиясининг деярли ютилмай, тўла қайтиши учун Ёруғлик ўтказгич ларнинг ўзаги нур синдириш кўрсаткичи катта, қопламаси эса нур синдириш кўрсаткичи кичик бўлган моддалардан ясалади. Нурларнинг толада батамом қайтиб тарқалиши учун тола узунлиги нур тўлқин узунлигидан бир неча баравар катта бўлиши керак. Шунга кўра, тола қандай нурга ишлатилишига қараб, унинг диаметри ҳар хил бўлади: кўзга кўринадиган нурлар (ҳ=0,38—0,77 мкм) учун тола диаметри бир неча микрометр, инфрақизил нурлар (А. =0,77 — 10 мкм) учун бир неча ўн микрометр, ультрабинафша нурлар (А=0,38—0,2 мкм) учун эса жуда кичик бўлиши керак. Оптик толалар ўзаро параллел қилиб зич ёпиштирилади. Ёруғлик ўтказгичлар қаттиқ ёки эгилувчан, чилвирсимон, когерент қилиб ясалади. Бундай Ёруғлик ўтказгич (фиберскоп) лардан тасвирлар, ёруғлик оқими ёки бошқа кўринишдаги нурларни эгри чизиқ бўйлаб узатишда ишлатилади. Фиберскоплардан перископ, эндоскоп, гастроскопларда, атом реакторларнинг хавфли зоналарида, ракеталарнинг соплосини кузатиш ва б. мақсадларда фойдаланилади.
Кўп толали қаттиқ Ёруғлик ўтказгич унча мураккаб бўлмаган тасвирларни узатишда, ингичка найчаларнинг ички деворини, одамнинг қорин, қулоқ, томоқ ва б. органларини кўришда ёки қулоқ, кўз, томоқ ва юрак операцияларини бажаришда ишлатилади. Толали Ёруғлик ўтказгичнинг боши ва охиридаги толаларни аник, бир тартибда жойлаштириб, тасвирнинг шаклини ўзгартириш, яъни кадрни битта сатрга, узун шаклни квадратга, тўғри сатрни ҳалқага айлантириш мумкин. Бундай Ёруғлик ўтказгич ёрдамида тасвирни ўзгартирувчи кинокамера билан кинокадрларни битта сатрга туширса бўлади. Оптик тола диаметри 10 мкм га тенг бўлганда 1 м узунликдаги кинолентага 100000 та тасвир тушириш мумкин. Толали Ёруғлик ўтказгичдан қилинган игна объективли микроскоп операциясиз ташҳис қўйишда, ўсмаларнинг тузилишини аниқлашда ишлатилади. Толалари чалкаштирилган Ёруғлик ўтказгичлар ёрдамида шифрланган (махфий) тасвирни почта ёки телевидение орқали узатиш мумкин. Тасвир қабул қилинган жойда худди шундай Ёруғлик ўтказгич ёрдамида аник, ва уз ҳолига келтириб қабул қилинади. Ёруғлик ўтказгичлар техниканинг кўп соҳаларида, электроноптика асбобсозлигида кенг ишлатилади. Лампалардан фойдаланиш ўринсиз бўлган жойлар (мас, порох з-ди цехлари) одатда Ёруғлик ўтказгичлар б-н жиҳозланади.