ЁСИН

ЁСИН — Қуръон 36-сурасининг номи. 83 оятдан иборат. Маккада нозил бўлган. Арабча «ё» ва «син» ҳарфларидан олинган. Айрим муаллифлар бу ҳарфлар арабча «ё, инсон» иборасининг қисқартирилган шакли деб ҳисоблайдилар. Бу сурада Қуръоннинг муқаддас китоб сифатида Аллоҳ томонидан юборилгани, унда мусулмонлар учун тўғри йўл кўрсатилгани, Муҳаммаднинг пайғамбарлиги, унинг панднасиҳатларига амал қилган диндорлар охиратда Аллоҳ ҳузурига қайтиб бориши каби ислом динининг асосий ақидавий ғоялари ифодаланган. Шунинг учун Ё. Қуръоннинг энг кўп ўқиладиган сураларидан бири саналади [мас, касал одам бошида (қ. Чилёсин), жанозада, рўза тутганда ўқилади]. Бу сура ёзилган қоғоз баъзан тумор хизматини бажаради. Ёсин сураси мазмуни Муҳаммад (ас) таълимотининг моҳиятини ташкил этади. Муҳаммад (ас) бу сурани Қуръоннинг «мағзи» деб ҳисоблаганлиги ҳақида ривоят бор.


Кирилл алифбосида мақола: ЁСИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚУРЪОН
ИСЛОМ
ТОШКЕНТ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты