ЁСУМАН — фольклор ва ёзма адабиётда маккорлик рамзи бўлган салбий персонаж. Ё. одатда алдов, қийла билан пок инсонларнинг ҳаётига зомин бўлади. Қиз б-н ота, она билан ўғил, ошиқ билан маъшуқ орасига нифоқ солади. Мас, Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонидаги Ёсуман енгилмас Фарҳодни ҳийла б-н беҳуш қилиб, Хисрав ҳузурига келтиради. Ёсуман афсона, эртак ва достонларда жодугар, айёр, маккор, ҳийлагар кампир номлари билан ҳам юритилади.