ЁТУҒОН

ЁТУҒОН — қонунсимон кўп торли соз. Ўтмишда Ўрта Шарқда, шу жумладан туркий халкларда машҳур бўлган. Ёғочдан ўйиб (уз. 100—150 см), тўнкарилган чўзиқ тоғора шаклида ясалган. Ҳар бир тори остида (созлаш учун) ҳаракатчан хараги бўлган. Созанда Ётуғонни олдига ётиқ ҳолда қўйиб («ётиқ арфа» номи шундан), ўнг қўли б-н торларни чертган, чап қўли билан торлар тебранишини тўхтатган. Абдуқодир Мароғийнинг «Мақосид ул алҳон» («Куйларнинг мақсадлари») китобида 17 торли Ётуғон таърифланган. Ғарбий Сибирнинг баъзи халқлари (хакас, тува, тофа) да Ётуғонга ўхшаш чаткан, чаттиган, чадаган номли чолғу асбоблар мавжуд. 1960й. ларда Қозоғистонда 7 торли «жетиген» номли соз яратилган (18а. этнографик маълўмотлари асосида) ва миллий чолғулар оркестрига киритилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЁТУҒОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты