ЮСУФ

ЮСУФ — Қуръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири. Ривоятларга кўра, Яъқуб пайғамбарнинг Роҳила исмли хотинидан бўлган севикли ўғли. Библияда Иосиф деб тилга олинган. Қуръоннинг 12сураси Юсуф номи билан аталади. Аллоҳ Ю. га тушлар таъбирини аниқ айта олиш қобилиятини ато этди. Нақл қилишларича, Яъқуб ўз фарзандлари орасида Юсуфни кўпроқ яхши кўрар эди. Акалари унга ҳасад қилиб Юсуфни қудуққа ташлаб юборадилар, оталарига эса, Юсуфни даштда бўри еб кетди, деб ёлғон гапирадилар. Карвонда кетаётганлар Юсуфни қудуқдан чиқариб мисрлик катта амалдорга сотадилар. Амалдорнинг хотини Зулайҳо Ю. ни севиб қолиб йўлдан урмоқчи бўлади. Юсуф зино қилишдан ўзини тияди, лекин Зулайҳо иғвоси туфайли гуноҳсиз зиндонга ташланади. Зиндондагиларнинг ва Миср ҳокимининг туши таъбирини тўғри айтиб, у ердан қутулади. Давлат хазинасини сакловчи лавозимига тайинланади. Ю. Миср тахтида адолат билан ҳукм юргиза бошлади. Зулайҳони ўз никоҳига олади. Бошқа давлатларда очарчилик юз берганда ҳам, Миср заминида тўкинчилик бўлади. Иттифоқо Канъон (ҳоз. Ливан)дан унинг акалари дон сўраб келиб қолиб, Юсуфни танимайдилар. Юсуф бир пухта тадбир билан уларни ўз хатогуноҳларига иқрор қилади ва отаси Яъқубнинг қўзлари очилишига сабаб бўлади. Уни Мисрга олиб келади. Ислом анъанасида Юсуф чиройли йигит сифатида тасвирланади. Қуръонда Аллоҳ барча умматлари бошларига тушган балоқазоларга сабрқаноат қилса, уларни кулфатлардан халос этиб, саодатли кунларга етказажаги уқтирилади. Ўрта асрлар мусулмон шарқида яратилган кўпчилик бадиий асарларда Юсуф ҳақидаги ривоятдан кенг фойдаланилган (қ. «Юсуф ва Зулайҳо»).


Кирилл алифбосида мақола: ЮСУФ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ҚУРЪОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты