ЮСУФ САРЁМИЙ

ЮСУФ САРЁМИЙ (тахаллуси; асл номи Юсуф мулла Абдушукур ўтли) [1840, Чимкент вилояти Сарём (Сайрам) қишлоғи — 1912] — шоир. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Самарқанд, Тошкент, Қўқон адабий ҳаракатчилигида фаол қатнашган. «Беклар беги» мадрасасида ўқиган ва унга атаб шеърлар ёзган («Дар таърифи манзари мадрасаи Бек аз Юсуф»). Ю. С. хаттотлик — котиблик билан кун кўрган, косибчилик, муҳрдорлик билан ҳам шуғулланган.

Шоир шеърлари ҳаётлигида «Баёз» (1893), «Армуғони Хислат» (1911), «Баёзи Муҳалло» (1912), «Баёзи Ҳазиний» (1912) каби баёзларда босилган. 1914 йил Тавалло Ю. С. шеърларини тўплаб, «Девони Мавлавии Юсуф Сарёмий» номи билан нашр этган. Унинг тошбосма нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти (инв. №117, 118, 119, 120, 6028, 9072) ва Андижон адабиёт ва санъат музейи (инв. №1720, 2185, 728, 799) да сақланади. Китобга Расулмуҳаммад Шоший ўғли Мулла Ўтаб хаттотлик қилган.

Сайрам тарихи ҳақидаги хилмахил маъумотларга бой, бироқ анъанавий диний мазмунда битилган «Рисола»ни Юсуф Сарёмийга нисбат берадилар. Халқ орасида шоирнинг ғоят ҳозиржавоб, ноҳақликка муросасиз эканлигини тасдиқ этувчи кўплаб ривоятлар, афсоналар юради. Кўплаб ғазаллари («Ялияли» каби) ҳозир ҳам эл орасида машҳур. Юсуф Сарёмий номида кўча ва мактаб бор.

Ас: Танланган асарлар, Т., 2002.

Ад.: Қайюмов П., Тазкираи Қайюмий [3ж. ли], 2ж., Т., 1998; Каримбек Камий, Дилни обод айлангиз…, Т., 1998.

Бегали Қосимов


Кирилл алифбосида мақола: ЮСУФ САРЁМИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты