ЮТА

ЮТА — АҚШнинг ғарбий қисмидаги штат. Майд. 219,9 минг км2. Аҳолиси 2,31 млн. киши (2002). Маъмурий маркази — СолтЛейкСити шаҳри Ҳудудининг катта қисмини тоғ тизмалари (энг баланд жойи 4123 м) ва чуқур даралар билан кесилган чўл ландшафтли ясситоғлик эгаллайди. Шарқда Қояли тоғларга туташиб кетган. Янв. нинг ўртача т-раси —2° дан —4° гача, июлники 17—20°. Йиллик ёғин 250—400 мм. Асосий дарёси — Колорадо. Кўл кўп; энг йириги — Катта Шўр кўл. Аҳоли, асосан, воҳаларда яшайди. Хўжалигида кончилик ва қ. х. етакчи. Қ. х. маҳсулотларининг 75%ни чорвачилик беради. Суғориладиган ерларда қанд лавлаги, сабзавотлар етиштирилади. Фойдали қазилмалардан нефть, табиий газ, тошкўмир, мис, полиметаллар, олтин, темир ва уран рудалари қазиб олинади. Асосий саноат тармоқлари: рангли ва қора металлургия. Нефтни қайта ишлаш, кимё, озиқ-овқат, радиоэлектроника саноати корхоналари мавжуд. Ракета, қ. х. жиҳозлари ишлаб чиқарилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЮТА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты