ЮШМАНОВ Николай Владимирович

ЮШМАНОВ Николай Владимирович [1896.12(24).2, Петербург 1946.2.4, Ленинград] — рус тилшуносшарқшуноси. СССР ФА мухбир аъзоси (1943). 1931—46 йларда СССР ФА Тил ва тафаккур ин-тида ишлаган. Илмий фаолиятини 1911 йилдан интерлингвист сифатида, яъни халқаро сунъий тил яратиш муаммоси ҳақида мақолалар эълон қилиш билан бошлаган. Бу фаолият натижаси ўлароқ «Хорижий сўзлар грамматикаси» (1933), «Ер шаридаги лотин ёзувлари учун очқич» (1941), «Тиллар аниқлагичи» (1941) асарларини яратади. Юшманов, шунингдек, ёзув ва ёзма нутқ назарияси, янги алифболар яратиш, терминологияни тартибга солиш билан ҳам шуғулланган, аммо илмий фаолиятининг асосий йўналиши сомҳом (афроосиё) тилларини ўрганиш бўлган. Юшмановнинг «Араб адабий тилининг грамматикаси» (1928) асари билан Россияда араб адабий тилини замонавий лингвистик таҳлил методларини қўллаган ҳолда ўрганиш бошланган.

Ас: Грамматика литературного арабского язнка, Л., 1928 (3изд. М., 1985); Грамматика иностранннх слов, в кн.: Словарь иностранннх слов, М., 1937; Строй амхарского язнка, Л., 1936; Строй язнка хауса, Л., 1937; Ключ к латинским письменностям земного шара, М., 1941.


Кирилл алифбосида мақола: ЮШМАНОВ Николай Владимирович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ЁЗУВ
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты