ЁҚУБОВА

ЁҚУБОВА Гулсара (1937.15.4, Урганч) — Ўзбекистон халқ артисти (1999). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1963). Болаликдан хоразм лапар, қўшиқ ва рақсларини ижро этиб, турли кўрик-танловларда, шу жумладан 6 Жаҳон ёшлари фестивалида қатнашган (1957, Москва). Ўзбек давлат филармонияси қошидаги Хоразм ашула ва рақс ансамблининг яккахон хонандаси (1957—59), Муқимий театрида хор хонандаси ва актриса (1959—68), «Лазги» ансамблида яккахон хонанда (1968й. дан) ва унинг директори (1994 й. дан). Саҳнада Саломат («Тошболта ошиқ»), Жонсулув («Жон қизлар»), Шакарой («Ишкинг билан») каби ролларни ижро этган. Концерт репертуаридан асосан хоразм лапар ва қўшиклари, шунингдек, ўзбек бастакорлари асарлари ўрин олган: «Бобойжоним» (А. Отажонов), «Ёшлар вальси», «Милиционер ёрим бор», «Далалар сўлимсўлим» (М. Мирзаев), «Хива дилбари» (М. Юсупов), «Омономона геддик» (Р. Курбонов) ва б. Гулсара Ёқубова Арка момо ролида («Арка момонинг ният китоби» мусиқий томошаси).


Кирилл алифбосида мақола: ЁҚУБОВА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ХАЛҚ ИЖОДИ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты